Раҳбархон Эрназарова

Эрназарова Раҳбархон Абдусатторовна Сурхандарё вилояти Сариосиё тўманида 1957 йил 18 апрелда туғилган. 1963-1973 йилларда Сурхандарё вилояти Сариосиё туманидаги Алишер Навоий номли 1-мактабда ўқиган. 6 нафар фарзанди бор.

Раҳбархон ёшлигимдан халқ табобатчилиги илмига ва даволаш услубларига жуда қизиққан сабаби ота авлодидан 7 бобоси, она авлодидан 11 бобоси бутун умрлари давомида халқ табобатини турли йуналишлари хусусусан доривор ўсимликлар билан, шифобахш маъданлар билан, хайвонот махсулотлари билан даволаб келишган, шу билан бирга синган чиккан суякларни даволаш яьни синиқчилик, қон томирдан қон олиб даволаш яъни хажжомлик, катта ва кичик жаррохлик услублари ҳамда томирдан ташхис қуйишни муккаммал билганлар. Албатта оиламиз ва авлодимиздан ўтиб келган қадимий билимлар ва амалий кўрганлари Раҳбархонни бутун хаёти давомида табобат йўналишини танлашига асос бўлди. Раҳбархон ота-онаси ва авлодларини вакилларидан хамда қадимий тиббий китоблардан ўрганган даволаш услубларини ўз ўрнида фарзандларига ўргатиб келмокда.

Раҳбархон аввало Ўзбекистон Республикаси халқ табобати кўмитасининг Жиззах вилояти бўлими қошидаги даволаш марказида 5 йил, Халқаро халқ табиблари уюшмасида 3 йил, Жиззах вилояти билим жамияти қошидаги табобат марказида 5 йил, Жиззах вилояти маиший хизмат ушмаси қошидаги соғломлантириш мараказида 11йил ва хозирга қадар “Сано шифо” саломатлик марказини ташкил этиб халқимизга табобат хизматларини кўрсатиб келмокда.

Шу вақтга қадар кўпдан-кўп илмий амалий конференцияларда, симпозиумларда қатнашган. Табобат йўналишида кўрсатаётган хизматларим учун “Халкаро антик дунё илмий академиясининг фахрий илмий доктори” даражаси берилди. Табобатга доир илмий мақолалари, китоблари нашриётдан чиқиб халқимизга уй шароитида ўзига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича юриқномалар, брашуралар кичик китоблар шаклида такдим этилди. Раҳбархон умри давомида халқимизга сифатли халқ табобати хизматини кўрсатишга харакат қилдим, кўплаб шогирдлар тайёрлади бўндан кейин ҳам бор имкониятини, илмини, бор тажрибасини ишга солиб халқига, миллатимга хизмат қилади. Раҳбархонни нияти шуки келажакда бизнинг диёримизда туғилиб ўсган буюк бобокалонимиз Абу Али Ибн Синога хос ва мос бўлган холда аждодларимиз илмий ва амалий кадриятларини давом эттириб бутун дунёга ўзбек номини ва ўзбек халқ табобатини малуму машхур қилиш деб билади.


Дардини берган Оллоҳ давосини ҳам беради, дейдилар. Чинданам хасталик ошкор сувратда бўлса, давоси пинҳондир. Ана ўша мўжиза илм ва малака эвазига очилади. Ҳазрати Навоий лутф этганларидан “Ранж кўрмай киши топарму фароғ, Кўнгли ўрнатмайин ёнарму чароғ”... Бинобарин, даво воситаларини ахтариб топиш учун ҳам беқиёс истеъдод, фидойилик даркок. Аждодларимиз бу воқейликни чуқур тушунганлар. Улар энг аввало хасталикка аниқ ташхис қўйиш мақсадида вужуд аъзолари ҳаракатини кўзгудаги тасвир янглиғ кўра олганлар. Бу амал табибдан руҳий покликни талаб этади. Ундан сўнг эса хасталикга малҳам қўйиш амали ҳисобланади. Халқ табиблари доривор ўсимликларнинг, шифобахш мева-чева, савзавотларнинг қанақа кассаликларга даво бўлишини тажриба асносида аниқлаганлар. Бунда миқдор тушунчаси алоҳида аҳамият касб этади. Чунонки, ўсимликларни омухта қилиш ҳунари санъат даражасига кўтарилинки, табибнинг маҳорати ҳам ана ўша жараёнда намоён бўлади.

Расмий маълумотларга қараганда, медицина ва халқ табобати жабҳасида жаҳон миқиёсида ўн икки мингдан ошиқ ўсимлик турларидан унимли фойдаланмоқда. Мамлакатимизда ёввойи ўсимликларини тури тўрт мингдан зиёдкордир. Шу усимликларнинг беш юздан ошиқ турлари шифобахш ўтлар тоифасига мансуб. Турли туман мева-чева, савзавотлар ҳам шифо йўлларида ишлатилмоқда. Сирасини айтганда, мазкур неъматлар дори-дармон хазинасини ташкил этади.

Ҳозирги кунда кассаликларни келиб чиқиш сабабларидан бири кўп ейиш, таом сифатларига аҳамият бермаслик, палапартиш овкатланиш ҳоллари билан изоқланади. Буюк табиб Абу Али ибн Синонинг таъкидлашича, инсон мижозини аниқлаш ва хилма-хил ўсимликлар шифобахшлик хусусиятларини тўғри белгилаб, малҳам тайёрлаш хасталикларни тузатишда асқотади. Агарда одамнинг тўрт мижози меъёрида бўлса, унинг вужуди ҳам, руҳияти ҳам соғломлик касб этади. Минг афсуски, айни даврда кўпчилик кишилар овқатланиш қоидаларига риоя этмаяпдилар. Бундан ташқари, одам саломатлигига зиён келтиришдан спитрли ичимликлар истеъмол ҳам анъана тусига кираётган ачинарлидир.

Табобатга очлик тушунчасини ўзи йуқ. Агардан инсон бир муддат нафсини тийса овқат ҳазм қилиш аъзолари “дам олиб” туради. Натижада танадаги моддалар ошқозонга тушиб, озуқага айланади. Шуни унутмаслик жоизки, ҳаддан ташқари семизлик хасталик чақирадиган аломатлар қаторига киради. Бинобарин, халқ табобати бундан хусусиятларнинг олдини олиш баробарида соғлом турмуш тарзини тарғиб этади. Мамлакатимиз ҳудудида ўсадиган доривор ўсимликлардан ташқари, хорижий юртлардан уруғи олиб келиб кўкартириладиган даво кўламига янада салмоқ бағишлайди.

Юртимизни серқуёш Ўзбекистон дейдилар. Бунинг маъноси шундаки, қуёш нурларинг ерга тутиш тизими ўсимликлар дунёси учун ниҳоятда қулай. Ҳар битта вилоятнинг ранг-баранг муҳитга эга эканлигида ҳам ҳикмат кўп. Диёримиз пурвиқор тоғлари, поёнсиз саҳролари, дилтортар дашту қирлари, зилол сувлари бобида жаҳоннинг ҳеч битта мамлакатидан асло қолишмайди. Агарда Оллоҳ ато этган табиатга даҳл қилинмаса, ҳаво, сув мусаффо ҳолатда сақланса, одамларимиз юз ёшгача ва ҳаттоки ундан ҳам кўпроқ умр кўриб, мурод-мақсадларига етишлари мумкин. Демакки, табобат олдида турган вазифаларидан бири инсон умрини узайтиришдир.

Истиқлолдан аввалги йилларда медицина ишлатиладига дори-дармонларгагина эътибор қаратилгани маълум. Аммо дори-дармонга ҳаддан ташқари ружу қўйиш саломотликка зиён эканлиги ҳам ўз тасдиғини топмоқда. Чунонки, табибларнинг қўллари билан ишланган гиёҳлар озуқа сифатида ҳам фойдаланилгани туфайли ҳеч қанақа зарар келтирмайди. Энг муҳими, шу доривор гиёҳлардан малҳам тайёрлаш ҳисобланади. Биз ушбу рисоламизда хилма-хил хасталикларни даволашда асқотадиган малҳамларни тайёрлаш сирларини баён қиламиз. Кўпгина малҳамларни уй шароитида ҳам бемалол тайёрлаш мумкин. Бемор киши шу усулда ўзини ўзи даволайди. Натижада ўзи истиқомат қилаётган маскан орасталигига, озодалигига эътибори кучаяди. Гиёҳларнинг даволаш хусусиятларига ишончи ортади. Ишонч эса хаста одамни тезроқ тузатилишга кўмак беради.

Хасталикларга қарши курашув жараёни икки кутбдан иборат. Биринчи кутб – беморнинг ўзи. Иккинчи кутб – халқ табиби. Ана ўша иккала кутб бир-бировини айтойдил тушунса, бир-бировига мададкор бўлса, касаллик ортга чекинади. Доноларимиз, қарс икки қўлдан чиқади, деб бежиз айтишмаган. Эътибор қаратсангиз – хасталиклар қўп. Доривор ўсимликлар ҳам кўп. Табиблар эса ҳаттоки бедаво саланган хасталикларни даволаш мақсадида кунни тунга улаб изланмоқдалар. Ранжу риёзат орқали фароғатга эришилади, деган ҳикматнинг мазмуни шу.

Одамга кўз – кўрсин дея, ақл – фиркласин дея ато этилган. Кўзнинг яна бир фазилати ўқиш воситаси эканлиги, ақлинг яна бир фазилати уқиш воситаси эканлигидир. Ўқиш ва ўқиш ўзаро муштараклик касб этса, инсон иллатлардан мосуво бўлади. Шу аснода инсоннинг кўнгил кўзи ҳам очилади. Ўйлаймизки, рисоламизда акс этган йўл-йўриқлардан тегишли хулоса чиқарган одамлар саломатликларини тиклаб олишади ва мустақил Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлидаги саъй-ҳаракатларида фидойилик намуналарини кўрсатадилар. Зотан, инсон саломат бўлса эл шод, мамлакат обод бўлади.

Раҳбархон