div class="cure17">

БАВОСИР ДАВОСИ

Бавосир (орқа тешик яраси) асосан йўғон ичак шамоллаши, сурункали ич кетиши, йўғон ичак териси қуруқлашиб ёрилишидан, тўғри ичак териси ёрилиб ҳар хил яралар пайдо бўлишидан келиб чиқади. Ўз вақтида даволанмаса, камқонлик, жигар, талоқ касаллигига ҳам айланиши, тешик жойга фасод кириб, орқа тешик саратонини келтириб чиқариши мумкин. У ҳолда жарроҳлик йўли билан қориндан йўғон ичак чиқариб қўйилади. Лекин бу вақтинчалик амал бўлиб, касаллик ўтиб кетмасидан ўз вақтида даволанган маъқул.

Табобат муолажаларидан:

  • Сано уруғи, қизил атиргул, қора ҳалила, долчин, игир – ҳаммасидан тенг миқдорда олиб майдаланади ва аралаштириб, таъбга кўра
  • Икки ош қошиқ игир, бир ош қошиқ бўйимодарон, бир ош қошиқ мозини майдалаб, олти қошиқ қаймоққа икки ош қошиқ зиғир ёғи қўшиб аралаштириб, йўғон ичакка – орқа тешикка қўйилса, ташқаридаги бавосил ҳам яхши бўлади. Ички бавосил бўлса, бешлик шприцда шу доридан 2 г, ички бавосил юқорироқда бўлса, 4 г ни орқа тешикка кириш жойидан юборилса, даво бўлади. Бу дориларнинг ҳеч бир аъзоларга зиёни йўқ.
  • 100 г дан оғма саллагул, пионгул илдизи, мойчечак, отқулоқ илдизи, сигирқуйруқдан, 75 г ширчойдан олинади. Йиғмадан уч ош қошиғини кечқурун сирли идишга солиб, устига уч стакан совуқ сув қуйилади. Эрталаб паст оловда, оғзи ёпиқ ҳолда ярим соат қайнатилади. Оловдан олиб, ярим соат дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб, тўрт қисмга бўлиб, кун давомида овқатдан бир соат олдин ичилади.
  • 100 г дан сигирқуйруқ, газанда ва зубтурумдан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Бир-икки ҳовуч янтоқ илдизини қайнатиб, ванна қилинади.
  • 100 г дан қирқбўғин, сигирқуйруқ гулидан ва 75 г кичик бўригулдан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • Юпқа қават (0,5-1 мм) қилиб арпа уруғи иссиқ ва нам жойга қўйилади, устига илиқ сув сепилади, дока ёки нафис мато ёпилади. Арпа униб чиққандан сўнг қуритилади. Қуритиб майдаланган арпадан икки ош қошиғи устига бир литр қайноқ сув қуйиб, тўрт соат дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб, кунига 4-6 маҳал ярим стакандан асал ёки шакар билан ичилади.
  • Сигирқуйруқ гулидан 100 г, ширинмия илдизидан 75 г олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • Ертутдан икки қисм ёки унинг ўрнига газанда баргидан икки қисм, ялпиз баргидан бир қисм олиб аралаштирилади ва бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 30-40 дақиқа ўраб дамлаб қўйилади. Тайёрланган дамлама қултумлаб бир марта ичилади, уни ҳуқнага ҳам ишлатиш мумкин.
  • Бир ош қошиқ ялпизни кечқурун чойнакка солиб, устига ярим литр қайноқ сув қуйиб, 3-4 дона қуритилган анжир қўшилади. Эрталаб анжирни наҳорга истеъмол қилиб, кетидан бир стакан иссиқ ялпиз чой ичилса, бавосирни даволашда яхши фойда қилади
  • 25 г дан жағ-жағ ва бўйимодарон ўтларидан, 30 г дан сувқалампир ўти ва газанда баргидан, 20 г қирқбўғин ўтидан олинади ва икки ош қошиғини сирли идишга солиб, устига ярим литр сув қуйиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Сўнгра оловдан олиб, совитиб ва сузиб, кунига беш маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан бавосир қони тўхтагунча ичилади.
  • Бўйимодарон ўтидан гуллари билан 30 г олиб, устига бир литр қайноқ сув қуйиб, бир соат ўраб дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал овқатдан олдин бир стакандан 6-7 кун ичилади. Ёки бир ош қошиқ ўтга ярим литр қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйиб, сўнгра хоҳлаганча ичиш мумкин.