БЕҲИ

  • Расулуллоҳ демиш: икки қат аёл,
  • Беҳини кўп еса овқатдан аввал -
  • Фарзанди чиройли туғилар аниқ,
  • Кўзлари - бетимсол, чеҳраси - тиниқ.
  • Навоий хуш кўрган беҳини доим,
  • Гоҳо совға қилган Хадичабегим.
  • Ғазаллар битган у беҳига атаб,
  • Даҳо эътибори эмас бесабаб.
  • Беҳи кетказади ғаму андуҳни,
  • Нурафшон қилади ҳамиша руҳни.
  • Қанду эфир мойи унда жам эрур,
  • Темиру мис, калций бағиишар сурур.
  • Олма-ю узумнинг кислотаси бор,
  • Ҳатто, лимон таъми топмишдир қарор.
  • Баргини қуритиб, чой қилиб ичсак,
  • Қон босимин доим тупшрар бешак.
  • Қанд хасталигига бўлур у малҳам,
  • Хуштаъм қилар паловхонтўрани ҳам.
  • Овқатнинг ҳазмига у фойда берар,
  • Хом беҳини кесиб есангиз агар.