БОДРИНГ

Бодринг таркибида калий тузлари кўплиги туфайли ортиқча тузларни, ёғ, оқсил моддаларнинг организмга сингишини осонлаштиради, изтиробли йўтални камайтиради, сийдик ҳайдашни кучайтиради, қабзиятдан халос қилади. Бодринг уруғи бўғин оғриғи, нафас йўллари касалликларини даволашда яхши фойда қилади.

Табобат муолажаларидан:

  • Ўн дона бодрингнинг пўчоғи олиниб, дум қисми кесиб ташланади ва тўрт бўлакка бўлинади. 3-4 дона ўртача пиёзни юпқа қилиб тўғраб, зайтун ёғида қовуриб олинади ва устига тўғралган бодринг, кўк ловия, хом олча, олхўридан 7-8 донадан солинади. Уч дона помидор майда тўғраб қозонга солинади ва оғзини ёпиб, паст оловда пишириб еб турилса, қанд касаллигига шифо бўлади.
  • Беш-олти дона бодринг пўсти билан, тўрт дона ўртача бақлажон, икки дона олма, бир дона беҳи (пўсти олиниб) – ҳаммасини тўртбурчак шаклда тўғраб аралаштириб, салат қилиб еб турилса, қандли диабетга шифо бўлади.
  • Ўртача бодрингнинг ичи ўйиб олинади ва шу олинган уруғларини гўшт, пиёзга аралаштириб, ичига тиқиб, дўлма пишириб еб турилса, калий етишмаслигида фойдалидир.
  • Бодрингнинг ичини ўйиб олиб, олинган уруғига товуқ гўшти, юпқа тўғралган пиёз, гречка солиб аралаштирилади ва ичига тиқиб, мантиқозонда пишириб еб турилса, ошқозон ости бези шишини қайтаради.
  • Етти-саккиз дона бодринг, беш дона бақлажонни пўстини олиб, майда тўртбурчак қилиб тўғралади ва икки дона олманинг пўстини арчиб-тўғраб аралаштириб, салат қилиб еб турилса, канд касаллигининг олдини олади.
  • Олти дона пишган бодринг, 9-10 дона ерноки, икки дона лимон, ўн дона ўрик қоқи, икки дона қизил лавлагини сомон шаклида тўғраб, тўрт дона ўртача пиёзни зиғир ёғида пишириб, тайёрланган маҳсулотларни солиб, бир литр қайноқ сув қуйиб, устига кўк карамни сомонча шаклида тўғраб солиб, паст оловда димлаб пишириб еб турилса, қонни тозалайди, тузларни ҳайдайди, қанд касаллининг олдини олади.