ГИЖЖАЛАР

Гижжаларнинг турлари кўп бўлиб, уларнинг кўпчилиги кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган бўлади. Булар асосан қуртлар. Улар одам оргинизмига сувдан, полиз экинлари, мевалар, кўкатлардан ўтади. Аввал уларнинг хилини аниқлаб, кейин даволаш керак. Гижжанинг тузилиши сиркасимон ҳолатда бўлса, бемор тишларини ғижирлатади, киндик атрофи оғрийди, юзда шўралаш пайдо бўлади.

Табобат муолажаларидан:

  • Бўйимодарон гули, ёнғоқнинг барги, занжабил, сумбул, балила, сариқ ҳалила – ҳаммасидан тенг миқдорда олиб майдаланади ва ҳар куни уч маҳал овқатдан олдин ярим чой қошиқдан оч қоринга капаланса ёки қайноқ сувга аралаштириб ичилса, гижжалар осон тушади.
  • Юқорида айтилган дорилар кичик қуртларга, гижжага таъсир қилади, бошқасига таъсири бўлмайди, чунки бошқалари ичакка ёпишиб турувчи қуртлар дейилади. Уларни фақат мутахассис шифокор ёки ҳозиқ табиб даволаши мумкин.
  • Бир бош саримсоқни тозалаб, устига бир стакан сув қуйиб, паст оловда ўн дақиқа қайнатилади. Сузиб олиб, устига эрмоннинг 2,5 стакан сувда қайнатилган дамламасидан бир чой қошиқ қуйилади. Иккала дамлама аралашмаси бир соат тиндириб қўйилади ва бола ҳожатга боргандан кейин ҳуқна қилинади.
  • Бир бош саримсоқни тозалаб, устига бир стакан сув қуйиб, паст оловда ўн дақиқа қайнатилади. Сузиб олиб, устига эрмоннинг 2,5 стакан сувда қайнатилган дамламасидан бир чой қошиқ қуйилади. Иккала дамлама аралашмаси бир соат тиндириб қўйилади ва бола ҳожатга боргандан кейин ҳуқна қилинади.
  • Ўн бўлакча саримсоқни қайнатилган сут билан наҳорда ичилса, ёки сутсиз ўзи кўпроқ истеъмол қилинса, гижжалар ва солитёр тушади.
  • Бир ош қошиқ дастарбош гули устига икки стакан қайнатиб совитилган сув қуйиб, тўрт соат оғзи ёпиқ идишда тиндириб қўйилади. Кунига 2-3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • Ўртача катталикдаги бир дона пиёз устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир кеча қўйилади. Сузиб олиб, кунига ярим стакандан 3-4 кун ичилади.
  • Икки ош қошиқ эрмон ўти устига бир литр сув қуйиб, беш дақиқа қайнатиб, сузиб олинади. Кечқурун ётишдан бир соат олдин гижжаларга қарши ҳуқна қилинади.
  • Сабзи уруғи толқонидан ярим чой қошиқдан истеъмол қилинса, гижжа ҳайдашда яхши шифо бўлади.
  • Ибн Сино бўйимодарон гулидан гижжаларга қарши кенг фойдаланган. У ўсимлик гули толқонини қуюқ дамлаб, докадан сузиб, бир ярим қошиқдан ичишни тавсия қилган. Агар уни оч ҳолда уч маҳал чой қилиб ёки олти кун икки ош қошиқдан ичилса ҳам гижжалар даф бўлади. Бу гиёҳ гижжаларга қарши ўта осон тайёрланадиган ва яхши шифо берадиган табиат неъмати ҳисобланади.
  • Эрмон уруғини асал билан аралаштириб, икки кун давомида кунига уч маҳал овқатдан 1,5-2 соат олдин истеъмол қилинади. Бундан бир кун олдин парҳез қилиб, сурги дори ичилади. Икки кундан сўнг кечқурун яна сурги дори ичилади. Катталар уруғдан 4 г ейдилар, болаларга 1-3 ёшгача – 0,25-0,75 г, 4-6 ёшгача – 1-1,5 г, 7-9 ёшгача – 1,75-2,25 г, 10-14 ёшгача – 2,5-3,6 г, 15-16 ёшгача – 4 граммдан берилади.