Достон №2

  • Булбул сийратини айланг томоша,
  • На зебу зийнат бор, турфа ранг бошқа.
  • Кўринмай қолар ул дарахт шохида,
  • Фақат овоз келур боқсанг гоҳида.
  • Товусдек турфа хил бўлса нетарди,
  • Зоҳирда бир қалқиб муҳаббат дарди?!
  • Ва ёки оққушдай бўлса у оппоқ,
  • Уни излаб дарҳол топарди нигоҳ.
  • Сап-сариқ бўлса у - ҳижрондир шева,
  • Шохдан учиб юрса мисоли мева.
  • Қирмизи бўлса гар қизил гул монанд,
  • Хониши аро бир пайдо бўлса қанд?!
  • Қоп-қора тусда ҳам гўзал кўринур,
  • Патларша тегиб ўйнаб юрса нур?
  • Зангори бўлса гар - само ҳам ошиқ,
  • Самонинг бир чети кетгай тутошиб...
  • Буларнинг баридан бўлди мосуво,
  • Уни жигар рангда яратмиш Худо!
  • Гоҳо кул рангида товлангай илкис,
  • Муҳаббат ўтини эсга солур ҳис.
  • Шундай намоёндир булбулда асрор,
  • Уни пгу ҳолида англамоқ душвор.
  • Аллоҳ ҳар нарсанинг аслини билгай,
  • Муҳаббат ўти-ла вужудни тилгай!
  • Агар тошларга ҳам берса у забон,
  • Тошлар ишқ тюшда сўйлар бегумон!