Достон №3

Абу Толиб роҳибнинг илтимосига рози бўлди. Бир кишини юборди. У шу ерда жимгина ўтирган нурли болани етаклаб олиб келди. Қизиқиши устун келиб ташқарига чиқкан Буҳайра бутун диққат-эътиборини кўзларига тўплаган эди.

Бир оздан сўнг у шамсия — булутнинг ҳам ҳаракатга тушганини ва шу томонга келаётганини кўриб ҳайратдан донг қотди. Юраги тўхтаб қолишдан чўчиди. Умрида бунчалик ҳаяжонланганини ҳеч эслай олмасди. Бир қўлини кўкрагига қўяр экан, Аллоҳнин, суюкли бир бандаси билан рўбарў бўлаётганига ортиқ шубҳа қилмас эди.

— Е Аллоҳим...

Бу сўзлар Буҳайранинг тез-тез ураётган юраги дан чиқаётган самимий туйгулар эди. Юзма-юз ка ган нурли гўдак уни ушбу туйгуларга чулгаган эди. Шу онда шамсия — булут ҳам уларнинг тепасига кели тўхтади. Бунинг булут эмаслигига қасам ичишга тайёр эди у. Ҳеч кўрмаган ғаройиб бир соя эди. Булут эмаслиги аён, чунки булут бўлса, сояси ҳам бўларди.

Зиёфат тугагунча ундан кўзини узмади. Китобларда ўқиган белгиларни ундан қидирарди. Гўдак қора қош, қора кўзли эди. Боши каттагина бўлиб, гул рангини ёдга соладиган тиниқ чеҳрали эди. Бармоқлари этли, суяклари йўгон, нигоҳлари жонли, доим кулимсираб турарди.

Буҳайра Абу Толибга ўгирилди:

— Бу боланинг исми нима? — деб сўради.

—Муҳаммад.

... Ўн икки ёшлар чамасидаги энг буюк инсоннинг кўлларидан тутди:

— Оламларнинг хўжайини мана шу боладир. У келгусида оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳнинг расули бўладир. Аллоҳнинг оламларга раҳмат ўлароқ жўнатадиган Пайгамбари мана шу! — деди...

Аҳмад Лутфий Қозончи

("Саодат асри қиссалари" китобидан).
  • Кўз хусусияти шундай намоён,
  • Икки қорачиқ-ла кўргувчи инсон.
  • Кўрган нарсасини ташир идрокка,
  • Идрок муҳрлагай чашмаи покка.
  • Яъники бу чашма инсон жавҳари,
  • Кўрилган манзара сингигай бари.
  • Аммо, учинчи кўз борлиги ҳам рост,
  • Унинг мавжудлиги ботинда, холос!
  • Билингиз, ушбу кўз этган пайти жаҳд,
  • Руҳни таний билар бир боққанда нақ.
  • Сийрат борасида қолдирмай гумон,
  • Воқелик ҳалқасин кўргайдир шу он.
  • Эшита билмагай зўр навони кар,
  • Булбул унинг учун чумчуқдек магар.
  • Завқу шавқ ўтида ёна билмагай,
  • Бунинг аҳволига сабаблар талай.
  • Пардалар чекилмиш устма-уст, қат-қат,
  • Илми ғайб асрорин хос билур фақат!
  • Сувратга алданиб, қилмагин шубҳа,
  • Учинчи кўз эрур Аллохдан туҳфа.
  • Сирни илкис билса агар оломон,
  • Бунинг оқибати бўлгайдир ёмон.
  • Шу сабаб сақланар парда ортида,
  • Имо-ишоралар, тимсол юртида.
  • Булбул навосидан кўнгил ўлса маст,
  • Билгинки, бу алпоз бесабаб эмас!
  • Зулматлар ўлкасин йўлаги аро
  • Битта нур дамодам ёритиб борар.
  • Жаннат дарвозаси кўринар аниқ,
  • Бир булоқ жимирлар, шаффоф, тип-тиниқ.