Достон №6

Машҳур шоир Умайя ибн Салтнинг ўлгани тўгрисида хабар келди.

Умайя эсли-ҳушли одам эди. Воқеалар успшда тафаккур қила оладиган ва уларга баҳо бера оладиган салоҳиятли шоир эди. Халқ буткул бутларга топиниб юрган, пайгамбарлик овози ҳали эшитилмаган пайтлари ҳам тўгри йўл бутларга топиниш йўли эмаслигини сезган, Аллоҳ битта деган ишончга эга киши эди.

Лекин яқинда бир инсонга пайгамбарлик вазифаси берилажагини ҳар хил сафарлар чоғи кўришган дин одамларидан эшитавериб, бу шараф тожи менинг бошимга қўнса керак, деган умидга алданиб қолган эди.

Бир куни Абдулмутталибнинг невараси Муҳам-мад ибн Абдуллоҳга пайғамбарлик ва элчилик эшиги очилганини эшитиб кўпирди, ўзини боса олмай қолди. Жаноби Мавлога бўлган севги ва боғлилик туйгулари ўрнини кин ва ҳасад туйгулари тўлдирди. Ҳолбуки, у бир замонлар диний туйгу ва тушунча-парини ифодаловчи гўзал шеърлар айтган эди...

Унинг ўлгани тўгрисидаги хабар Мадинага келган кунлари бўлса керак, Расули акрам (с. а. в.) ўзлари билан бир уловга мингашиб йўлга чиққан Шариддан:

— Умайя ибн Салтнинг шеърларидан ёдингда қолгани борми? — деб сўраб қолдилар.

— Ҳа, — деб жавоб қилди Шарид ва ушбу шеърни ўқиди: — "То тирик эканман, Аллоҳга ҳамд этишдан, Шукр ва таъзимда бўлишдан айрилмам"...

... Уқилган байтларнинг сони юзга борди. Ҳаммасини Жим эшитиб борган Жанобимиз (с.а.в.) охирида:

—Мусулмон бўлишига оз қолган экан, — дедилар. Бошқа бир ривоятда эса: "Шеърларида имон бор, аммо қалби имон келтирмаган " деганлари билдирилади

Аҳмад Лутфий Қозончи

("Саодат асри қиссалари" китобидан).
  • Шоирлар кўп ўтган ёруғ дунёда,
  • Усул-у услубда ўгкир, зиёда.
  • Валекин баъзида таъмадир ғолиб,
  • Гул ичра тиканлар қолгай қўзғолиб.
  • Фалақдан келган нур булғанса лойда,
  • Ноёб жиҳатидан не экан фойда?
  • Булбул ахтарса гар қирмизи донни,
  • Қайдан топар эди оҳ-у фиғонни?
  • Шоирсан, шеърингдан кўзлама ҳеч наф,
  • Сийловлар кутмагин бандани мақтаб.
  • Табибсан, нафсингни давола аввал,
  • Узишта, сўзишта бера бил сайқал.
  • Муҳаббат дардини ақчага сотма,
  • Обрў ва нуфузинг шундоқ йўқотма.
  • Қорин қайғусидан кетсанг гар нари,
  • Мақоминг юксалар малак сингари.
  • Сарвари Коинот такдирин ўйла,
  • Эзгулик бобида ҳикояг сўйла.
  • Дунёнинг ўйини нгундай хилма-хил,
  • Расул мавқеига ҳатто бор бахил.
  • Тилло ҳавасига учган бир банда,
  • Само завқида ҳам бўлур шарманда.
  • Шоирлик рутбасин ерга қорар у,
  • Чўққи деб ўйларкан жарга борар у!
  • Бунда роҳат йўқдир, йўқ эрур ҳузур,
  • Адашиб-аданшб йитиб кетар нур!