Достон №7

  • Одам ўлгон зеби зоҳирдин демас,
  • Кимки ондин фахр этар, одам эмас.
  • Зеби зоҳир жуз тамасхур келмади,
  • Кимсага ондин тафохур келмади.

Алишер Навоий

  • Зеби зоҳир эрур ташқи ҳашамат,
  • Кийиму кечак-ла бошлангай албат.
  • Тортишни исташар ўзга нигоҳин,
  • Бунда кибр бордир - аслида ботин.
  • Бошқалардан ўзинг кўрарсан аъло,
  • Дунёнинг молига бўлиб мубтало.
  • Расулуллоҳ ҳолин эслаб кўр аввал,
  • Одоб-у ахлоқда бўлган мукаммал.
  • Бир дирҳам топса у муҳтожга берган,
  • Озга рози бўлиб, ризқини терган.
  • Ажал соатлари келаётган пайт,
  • Деганлар: "Дирҳамни муҳтожга тарқат!".
  • Шундан сўнг тинчланиб узатган оёқ,
  • Бундоқ қаноатни билармисан, боқ?!
  • Сен кўнгил кўзи-ла кўргин оламни,
  • Унутгин мол боис келган аламни.
  • Нафс чечаги гар ўсса кун сайин,
  • Паришон акдингни йиғмоғинг қийин.
  • Оддий бир сабабдан чиққайдир ғавғо,
  • Бойлик савдосидир мушкулот савдо.
  • Уткинчи дунёда ҳаловат топмай,
  • Оламдан ўтарсан айбингни ёпмай.