Достон №8

  • Деди Булбул: — "К-эй бу мажмаъга далил,
  • Мен бўлубмен гул ҳавосидин залил.
  • Ондин ойру ошиқу девонамен,
  • Ақлу ҳушу сабрдин бегонамен.
  • Онсизин йўқ сабр ила тоқат манга,
  • Койда ёро, чеккали фурқат манга.
  • Токи гул бўстонда бўлгай жилвасоз,
  • Минг наво бирла қилурмен шарҳи роз.
  • Ишқида ҳар лаҳза афзун шиддатим,
  • Ҳусниға ҳар лаҳза ортиб ҳайратим... "

Алишер Навоий

  • Бир қушнинг тилики шундоқми ширин,
  • Шевасида қанча сирлар яширин.
  • Ерга кўмсанг гулга эвриладир чўп,
  • Муқаддас билгил-у сен туфроқни ўп.
  • Мавжли сувга зинҳор туф демаки сен,
  • Ки пари ҳайбатига тискинасен.
  • Заррадан тоғ бунёд - вулқондир сабаб,
  • Томчи сувдан Аллоҳ чақалоқ ясаб -
  • Кўз олдингда барпо этмиш афсона,
  • Гар кўрмасанг буни ким ҳам ишонар?
  • Бир-бирига талпинур икки вужуд,
  • Қовушса бир тан бўлур иккиси худ.
  • Мажнун Лайли бирла бўлса мужассам,
  • Бу ҳам ўрнак эрур - Аллоҳга қасам!
  • Билки бу ҳол эрур бақо амали,
  • Охирда келгувси қовушмоқ гали.
  • Булбул ғунча ила бўлса мукаррам,
  • Дунёда йўқ эрур бундайин карам.
  • Бундан олдингиси ҳижрон палласи,
  • Йиғидек туюлгай она алласи.
  • Зиддият қошида бўлурсан маҳзун,
  • Сени ўраб олур гоҳи қаро тун.
  • Кимки кўп йиғласа боисин сўрма,
  • Илоҳий майсани бесабаб ўрма.
  • Тайин этилмишдир булбулга қафас,
  • Уни эритгувчи бир ўтли нафас.
  • Мовга келса мушук бехос чинқирар,
  • Эҳтирос ўтлари кўзда тирқирар.
  • Бир яшил ёғдуни кўриб қолсаш гоҳ,
  • Ишқнинг ботинига танша сен нигоҳ.
  • Эҳтирос берилиб Одам Атога,
  • Жаннатда юз бурмиш шунда хатога.
  • Лаззатнинг аччиғи воқе бўлибдир,
  • Нафис кадаҳларга зардоб тўлибдир.
  • Қайга борасан сен ўзишдан қочиб,
  • Айбингни фош этиб, авратиш очиб?!
  • Нафс ўйинидир шу қадар ғалат,
  • Нафс ила курашга тушарсан албат!