Достон №9

  • Анбиё сархайли султони расул,
  • Ким эрур онинг туфайли жузву кул.
  • Улки Одамдин бурун ул бор эди,
  • Ҳам наби, ҳам соҳиби асрор эди.
  • Нури мавжуд офаринишдин бурун,
  • Ким эди халқига муддат олти кун.
  • Қойси нур, улким тогшб юз иззу ноз,
  • Ул келиб маъшуқу, холиқ—ишқбоз.

Алишер Навоий

    • Расулуллоҳ эрур Фалак сарвари,
    • Расулуллоҳ эрур Фалак сарвари,
    • Бу нур узоқлардан товланиб келмиш,
    • Йиллар шамолида сайр этиб елмиш.
    • Яралган асли у Одамдан аввал,
    • Аллоҳнинг расули - бўлмиш мукаммал.
    • Унинг сийратига дил кўзи-ла боқ,
    • Қандоқ мўъжизакор бир оддий туфроқ.
    • Вужудида бордир самовий товуш,
    • Агарки истаса юлдузлар - ковуш.
    • Ойни қоқ иккига бўлган ўшал зот,
    • Афсунгар деминшар нодонлар ҳайҳот!
    • Аллоҳ ошиқ бўлди Расулуллоҳга,
    • Сув каби беғубор теран нигоҳга.
    • Ошиқлик эрурки энг ноёб мақом,
    • Ошиқлик асрорин англолмас авом.
    • Шунданми суронга тўлади дунё,
    • Бош оғриқ жавҳарда йўқ эрур асло!
    • Буни сотиб олмиш ўзига банда,
    • Шайтоншшг лабида шу боис ханда.
    • Ҳаётни ўзигата ўлим қилма ҳеч,
    • Ўзингга сен ўзинг зулм қилма ҳеч!
    • Ўзга ёпишса ким - ажратмоқ мушкул,
    • Тиканга суйкалиб, севган янглиғ гул.
    • Қон тўкса билмас у қон тўкканин ҳам,
    • Кўзига қон бўлиб кўришай шабнам.
    • Агар-чи ўзигата бўлсанг сен ғаним,
    • Ёв деб қабул қилма бошқа кимсани.
    • Оқариб ётаркан қошингда тонглар,
    • Энг аввал сукут қил - ўзингни англа!