ЖИГАР ЯЛЛИҒЛАНИШИ

Жигар яллиғланиши (гепатит) халқ тилида «сариқ касаллиги», халқ табобатида «ярақон» дейилади. Бирламчи юқумли сариқ ва баъзи юқумли касалликлар (мас., бруцеллёз, безгак, захм ва б.) билан бирга ўтадиган иккиламчи юқумли сариқ касаллиги фарқ қилинади. Заҳарли қўзиқоринлар, ишлаб чиқариш ва кундалик турмушда ишлатиладиган баъзи заҳарли моддалардан заҳарланганда ичакдан жигарга ўтиб, унга зарар етказадиган заҳарлар ҳам сариқ – ярақон касаллигига сабаб бўлиши мумкин.

Ярақон ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир ярақоннинг асосий белгиси – бадан сарғайишидир. Спиртли ичимлик ичишда касаллик оғир кечиши ва жигар фаолиятининг издан чиқиши билан тугалланиши мумкин. Баъзан ўткир ярақон 2-3 ойга чўзилиб, кейин сурункали гепатитга айланиб кетади. Дард энди бошланиб келаётганда кўпинча бемор ҳеч нарса сезмай, бемалол ишлаб юраверади. Шунинг учун тана ҳарорати мўътадил бўлса ҳам кўз оқи сал сарғайиши билан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Турли заҳарлар таъсирида пайдо бўлган сариқ касаллигида заҳарланишга қарши чоралар кўрилиб, кейин жигар фаолиятини тиклашга ҳаракат қилинади. Беморга ўринда қимирламай ётиши, жигар соҳасига иситувчи бозиллама қилиш, парҳез сақлаб, кўпроқ ҳўл мевалар, сабзавот, қанд, асал, мураббо, оқ нон еб туриш тавсия этилади. Жигар фаолияти жуда секин тикланиб боради. Бемор узоқ муддат (баъзан бир-икки йилгача) маълум тартибга риоя қилиши ва сурункали хасталикнинг олдини олиш учун шифокор назоратида бўлиши лозим.

Табобат муолажаларидан:

  • Хом лавлаги шарбати қайнатилган сув билан тенг миқдорда олинади. Кунига икки маҳал овқатдан кейин 0,3 стакандан истеъмол қилинади.
  • Чиннигул гулидан бир қисм, арпабодиёндан икки қисм, нуфар илдизидан уч қисм, ялпиздан тўрт қисм олинади ва икки чой қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, ярим соат дамлаб қўйилади. Уйқу олдидан бир стакандан гепатитда ични юритиш учун ичилади.
  • Икки қисмдан бўйимодарон ўти, ялпиз илдизи ва тиллабош ўтидан, бир қисмдан зира ва укропдан олиб аралаштирилади. Шу йиғмадан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, совигунча дамлаб қўйилади. Кун давомида гепатитда ични юргизиш учун истеъмол қилинади.
  • 150 г алой шарбатига 5 г мумиё қўшиб эритилади. Оч ҳолда эрталабки нонушта олдидан ва кечқурун уйқу олдидан бир чой қошиқдан икки ҳафта давомида истеъмол этилади. Кейин икки ҳафта танаффус қилиб, даволаниш давом эттирилади. Айни пайтда ҳар куни уч маҳал овқатдан олдин асалари елимининг спиртли дамламасидан истеъмол қилиш керак. Мумиё жигар циррози бошланишида, жигар қотишларида даво бўлади.
  • 75 г дан тирноқгул ва бўйимодарондан, 10 г мавракдан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин жигар оғриғида 150 г дан ичилади.
  • 75 г ўлмасўтдан, 100 г дан сарсабил ва қоқиўт илдизларидан олинади ва уч ош қошиғини сирли идишга солиб, устига уч стакан сув қуйилади ва паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда ярим соат қайнатилади. Кейин ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин жигар оғриғида ичилади.
  • Смешать 75 г календулы, по 100 г бессмертника и плодов шиповника. 3 столовые ложки сбора заварить 3 стаканами кипятка в термосе на ночь. Утром процедить, добавить столовую ложку меда и поделить настой на четыре части, принимать за полчаса до еды.
  • 100 г дан наъматак меваси ва ўлмасўтдан, 75 г тирноқгулдан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, унга бир ош қошиқ асал қўшиб, тўрт қисмга бўлинади ва овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилинади.
  • Сачратқи ва қоқиўт қайнатмаси иссиқликдан бўлган жигар хасталикларига жуда фойда қилади.
  • 100 г дан қизилтасма ва наъматак мевасидан, 75 г ўлмасўтдан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан жигарнинг сурункали касаллигида ичилади.