ЖИНСИЙ ЗАИФЛИК

Бу асосан эркакларда учрайди. Ҳар бир ота-она боласининг жинсий аъзоларини чақалоқлигидан кузатиб бориши керак. Бир хил болаларда тухум битта, баъзиларида битта тухум юқорида, биттаси пастда бўлади. Бундай ҳолда болани ўз вақтида даволатилмаса простата бези қуриб ёки модда ишлаб чиқаролмай қолади. Баъзи болалар ўсмай қолиши мумкин.

Орқа миядаги касаллик ҳам жинсий заифликни келтириб чиқаради. Катта ёшдаги эркакларда буйрак шамоллаши простата безига таъсир этади. Натижада простатит касаллигига олиб келади. Бу ҳам жинсий заифликка сабаб бўлади. Нам жойларда, химикатлар билан ишлайдигаи эркакларда ҳам жинсий заифлик юзага келади. Қанд касаллиги ҳам жинсий заифликни кетириб чиқаради. Оёқларни иссиқ тутиш жинсий заифликнинг олдини олади.

Табобат муолажаларидан:

  • Икки ош қошиқ занжабил кукуни, тўрт ош қошиқ сунбул кукуни, олти ош қошиқ меҳригиё, тўрт ош қошиқ олтин илдиз, омила, сариқ ҳалила, икки ош қошиқ мускатдан олиб, унга икки ош қошиқ миқдорда новвот кукуни қўшиб аралаштирилади ва ҳар куни наҳорда икки чой қошиқдан овқатдан бир соат олдин, ухлашдан олдин уч қошиқни ўрик, ёнғоқ ёки анжир шарбатлари билан ичиш мумкин. Парҳез сақланади, яъни аччиқ, шўр, сут-қатиқ истеъмол қилинмайди.
  • 20 г дан лимонўт, маврак барглари ва игир илдизидан, 100 г газанда илдизидан олиб аралаштирилади. Толқон қилиб, кунига 2-3 маҳал ярим чой қошиқдан каппалаш лозим. Устидан радиола илдизи қайнатмасидан ичиш тавсия этилади.
  • Тенг миқдорда игир илдизпояси, тирноқгул гули, газанда ўти, лимонўт барги, ғозпанжа ўтидан олиб аралаштирилади ва икки ош қошиғи устига икки стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда қайнагунча қўйилади. Кейин 15-20 дақиқа дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, кунига 2-3 маҳал ярим стакандан ичилади.
  • 100 г дан арслонқуйруқ, бўригул ва игирдан олиб аралаштирилади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устидан икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • Санони қўй сути билан ичилса, кишига қувват бағишлайди, шаҳват кучини ҳаддан ташқари кўпайтиради.
  • Сут ичиб, асал еб юрган, тошбақа гўшти истеъмол қиладиган эркакнинг эрлик қуввати тикланади.
  • 50 г кийикўти қаҳвамайдалагичда майдаланади ва 15 г қорамурч ҳамда ярим литр асал қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Совитгичга қўйилади. Эрталаб ва кечқурун бир ош қошиқдан истеъмол қилинади.
  • 1,5 г кийикўтини, 10,5 г қовун уруғи, 3,5 г қўй думбаси, 70 г асал билан қўшиб ейилса, эрлик қуввати ортади.
  • Олти қисм далачойдан, беш қисм доривор валериана илдизидан, тўрт қисм ўлмасўтдан ва икки қисм тирноқгул гулидан олиб аралаштирилади. Йиғмадан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Кейин сузиб олиб, кунига бир ош қошиқдан ичилади.
  • Бир кг дан сарсабил илдизи ва сариёғ олинади, сабзи уруғи ва шолғом уруғидан 90 г дан олинади. Уруғлар ва илдизларни майдалаб эзиб, сут ва ёғда қуюқ ҳолга келгунча қайнатилади. Кунига бир маҳал 85 г дан истеъмол қилинади.
  • Эркакларнинг жинсий сустлигида шаҳват қувватини ошириш, уруғ кучини яхшилаш учун фойдали таомларни истеъмол этиш лозим. Бунга асосан, тоза буғдой нони, нўхат, жўжа товуқнинг гўшти ва шўрваси, кабутар боласининг гўшти, тоза балиқ гўшти, товуқ тухумининг сариғи, тоза сут, пишган сабзи, пишган шолғом, саримсоқ, пиёз, боғ ялпизи, асал, мол ёғи, хандон писта, бодом, оқ кунжут, янги хурмо, ҳолвайтар, ширгуруч, янги анжир ва бошқалар киради. Булар эрлик қувватини зиёда ва уруғини кучли қилади. Отда юриш ҳам эрлик қувватини оширади.