ИНСУЛЬТ КАСАЛЛИГИ

Бу касаллик асосан мияда тўсатдан қон айланишининг бузилиши, миянинг муайян бир жойига қон қуйилиши туфайли юзага келади. Унинг сабабларидан яна бири одамда қон қуюқлашиб, томирларининг торайиб қолиши, бир жойда ўтириб ишловчиларнинг ҳаракатсизлиги туфайли қоннинг қуюқлашишидан юзага келади. Кучли овқатлар еб юрган кишиларда буйракда, танада туз йиғилиши ҳам қоннинг қуюқлашишига сабаб бўлади. Бу эса юракда тиқилмалар ҳосил қилади. Бу тиқилмалар бошга таъсир этади. Буйракдан асабга беради. Қон қуюқлашишининг олдини олиш учун хамир ва қуюқ овқатлар истеъмолини камайтириш, овқатни ебоқ ухламаслик, спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ ёки умуман ичмаслик, кўпроқ мева-сабзавотлар: сабзи, карам, ўрик, ошқовоқ ва полиз маҳсулотлари истеъмол қилиш керак. Булар қонни суюлтиришга хизмат қилади. Қони қуюқлашган кишилар ана шу эҳтиёт чораларини кўришмаса, инсультга чалинишлари мумкин.

Табобат муолажаларидан:

  • Оғма саллагул илдизини яхшилаб майдаланади ва 10 г олиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Икки соат дамлаб қўйилади. Кунига 3-5 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.
  • Эрмон шарбатини асал билан (1:10 нисбатда) аралаштириб истеъмол қилинади.
  • 100 г дан зира, қайин куртаги, мойчечак ва далачойдан олинади ва бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйилади, кейин яна бир ярим стакан сув қуйиб қайнатилади. Эрталаб ва кечқурун бир стакандан бир чой қошиқ асал билан ичилади. Қайнатма ичилган пайтда овқат ейилмайди, сув ичилмайди. Қоришма тугагунча ичилади. Олти ой ва бир йилдан сўнг муолажани такрорлаш мумкин.
  • 30 г лавр баргидан олиб, устига бир стакан ўсимлик мойи қуйилади. Икки ой илиқ жойда сақлаб, вақти-вақти билан чайқатиб турилади. Сузиб олгач, қайнатиш даражасида қиздирилади. Ҳар куни фалаж жойларга суртилади.
  • Ҳўл тотум баргидан бир чой қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соат ўраб, дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, кунига 3-4 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.
  • Олти қисм лавр барги толқонидан, бир қисмдан арча ёки қарағай игналаридан, 12 қисм сариёғдан олиб малҳам тайёрланади. Кунига икки маҳал фалаж жойларга суртилади.
  • Бир ош қошиқ мармарак ўтидан олиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади ва бир соат дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, кун давомида чой каби ичилади.
  • Наъматакнинг илдизи ва мевасидан қайнатма тайёрлаб, кунора фалажда ванна қилинади. Сув ҳарорати 37-38 °С бўлиши керак. Даволаниш учун 20-30 марта шундай ванна олинади.
  • Икки донадан апелсин ва лимон олиб, уруғлари гўштқиймалагичдан ўтказилади. Унга икки ош қошиқ асал қўшиб, шиша идишда бир кун уй ҳароратида сақланади, кейин совитгичга қўйилади. Кунига 2-3 маҳал бир ош қошиқдан чой билан истеъмол қилинади.
  • Қончўпнинг майдаланган қуруқ ўтидан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин икки ош қошиқдан 2-3 ҳафта давомида истеъмол қилинади.