ЛАТ ЕЙИШ

Лат ейиш асосан йиқилганда, бирор жойга урилганда, аъзолар синиши, чиқиши, пай чўзилиши, мушакларнинг эзилишидан келиб чиқади. Бундай ҳолда лат еган жойни аниқлаб, даволаш керак бўлади.

Табобат муолажаларидан:

  • Бир литр қайноқ сувга тўрт қошиқ майдаланган зирк илдизи солиб, паст оловда уч соат қайнатилади. Сузиб олиб, лат еган жойга бирон матони шимдириб боғлаб қўйилади. 0,5 л қайноқ сувга тўрт ош қошиқ туз солиб қайнатиб, эт эзилган жойга боғланса ҳам фойда қилади.
  • 0,2 г мумиёни ёғ ва 3-4 дона тухум сариғи билан ўн кун истеъмол қилинади. Кейин ўн кун танаффус қилинади. Агар кўкрак қафасида бирор аъзо лат еса, мумиёга арпабодиён қайнатмаси аралаштирилади. Жигар жароҳатланса, сачратқи шарбати ва қайнатмасидан фойдаланилади.
  • Уч ош қошиқ ғозпанжанинг майдаланган илдизидан олиб, ярим литр сув қуйиб, ўн дақиқа қайнатилади. Тўрт соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, лат еганда, ҳўл экземада малҳам қилиб қўйилади.
  • Майдаланган оққайин куртакларидан 50 г олиб, устига ярим литр ароқ қуйилади ва етти кун қоронғи жойга қўйилади. Кейин кунига уч маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқ сувга 20 томчидан томизиб ичилади. Шу дамламадан бозиллама ҳам қилинади.
  • Янги узилган эрмон ўтини гўштқиймалагичдан ўтказилади. Шарбатига докани шимдириб ёки дока орасига ўтнинг ўзини қўйиб, лат еган, кўкарган, қонталаш, шиш¬ган жойга боғланса, фойда қилади.
  • 10 г қулмоқ ғуддасидан олиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади ва 1/3 қисми қолгунча қайнатилади. Кейин қайнатмадан бир қисм, вазелиндан тўрт қисм олиб, малҳам тайёрланади. Лат еган жойга яхшилаб суртиб, боғланади.
  • Бир-икки дона тухум олинади ва оқи сариғи билан аралаштирилади. Озроқ туз сепиб лат еган, эт узилган жойга боғланса, фойда қилади.
  • Зубтурумни туз билан эзиб, нонга яхшилаб қориштириб, лат еган жойга қўйилади.
  • Настарин барги, наврўзгул ўти ёки зубтурумни майдалаб эзиб, лат еган жойга боғланади.
  • Асал билан алой барги ширасини аралаштириб лат еган жойларга суртилса, яхши шифо бўлади.