МЕЪДА ОСТИ БЕЗИ ЯЛЛИҒЛАНИШИ

Касаллик ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир яллиғланиш спиртли ичимликлар ичиш, етарлича овқатланмаслик ёки меъёридан ортиқ ейиш, ўт йўллари ялиғланиши, ўт-тош касаллиги натижасида пайдо бўлади. Яллиғ¬ланишга меъда ости бези, томирларининг зарарланиши ёки унга қон ёхуд лимфа томирларида тиқилиб қолган қон лахталари тиқилиб қолиши, юқумли касалликлар, шикаст¬ланишлар ва қорин бўшлиғидаги турли яллиғланишлар сабаб бўлади.

Ўткир яллиғ¬ланишда меъда ости бези шишади, безнинг яллиғланган қисми эрийди ёки тўқима¬лари нобуд бўлади. Касалликнинг бу тури кўпроқ кекса кишиларда учрайди, яллиғ¬ланиш билан холецистит – ўт пуфаги яллиғланиши бирга учрайди. Кексаларда ўткир яллиғланишнинг бу тури оғримай кечиши ҳам мумкин. Дард ўз вақтида даволанмаса, сурункали тус олиб кетади.

Сурункали яллиғланишда қорин соҳаси (юқори қисми) санчиб оғрийди ва оғриқ чап томонга тарқалади, беморнинг кўнгли айниб қусади, иштаҳаси йўқолади, ичи кетади, ахлати худди лойга ўхшаш бўлади. Бундай ҳолларда бемор тезда шифокорга мурожаат қилиши керак.

Табобат муолажаларидан:

  • Тенг миқдорда қончўп, бинафша, далачой ўтлари, қоқиўт илдизи, арпабодиён меваси ва маккажўхори попугидан олиб аралаштирилади. Икки ош қошиғи устига ярим литр сув қуйиб, қайнатилади ва бир соат дамлаб қўйилади. Кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин чорак стакандан ичилади. Даволаниш муддати – бир ой. Даволанишни 15 кундан танаффус қилиб, уч марта амалга ошириш керак.
  • Тенг миқдорда арслонқуйруқ, далачой, тоғрайҳон, ўлмасўт гулларидан олинади ва майдалаб аралаштирилади. Икки ош қошиғи устига ярим литр қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Кунига уч маҳал чорак стакандан овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади.
  • Маврак, далачой, эрмон, қирқбўғин ва иттиканак ўтларидан, андиз ва қариқиз илдизларидан, тирноқгул ва мойчечак гулларидан тенг миқдорда олиб аралаштирилади. Ундан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин 100-150 г дан сурункали яллиғланишда ичилади.
  • Уч қисмдан ялпиз барги, эрмон, мойчечак гулидан, бир қисмдан тирноқгул ва лаванда гуллари, қулмоқ ғуддаларидан ва беш қисм кийикўтидан олиб аралаштирилади ва бир чой қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, ярим соат ўраб, дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, овқатдан бир соат олдин оз-оздан кун давомида илиқ ҳолда қултумлаб ичилади.
  • 25 г дан газанда илдизи, кийикўти, ялпиз ва қулмоқ ғуддасидан, 50 г дан қоқи илдизи ва игир илдизпоясидан олинади. Қаҳвамайдалагичда толқон қилиб, беш ош қошиғини 200 г асалга аралаштирилади. Кейин мураббо ёки повидло қўшилади. Кунига 1-2 маҳал бир чой қошиқдан истеъмол қилинади, устидан ялпизли чой ичилади. Бу муолажа узоқ муддатга мўлжалланган. Айрим пайтларда ярим чой қошиқ ўт толқонини сув, сут ёки мева шарбати билан ичиш мумкин.
  • 100 г қоразирк илдизидан олиб, устига ярим литр ароқ қуйилади. Ўн кун қоронғи ва иссиқ жойга қўйилади. Вақти-вақти билан чайқатиб турилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал бир чой қошиқдан сурункали яллиғланишда ичилади.
  • Тенг миқдорда бўйимодарон ўти, қайроғоч пўстлоғи, маржон дарахт гули, ровоч ва оғма саллагул илдизларидан олинади ва бир ош қошиғи устига кечқурун бир литр совуқ сув қуйилади. Эрталаб уч дақиқа қайнатиб, совигач, сузиб олинади. Кунига уч маҳал овқатдан 40 дақиқа олдин сурункали яллиғланишда ярим стакандан ичилади.
  • Тенг миқдорда бўйимодарон ўти, қайроғоч пўстлоғи, маржон дарахт гули, ровоч ва оғма саллагул илдизларидан олинади ва бир ош қошиғи устига кечқурун бир литр совуқ сув қуйилади. Эрталаб уч дақиқа қайнатиб, совигач, сузиб олинади. Кунига уч маҳал овқатдан 40 дақиқа олдин сурункали яллиғланишда ярим стакандан ичилади.
  • Бир қисмдан қоқиўт ва ялпиздан олиб аралаштирилади. Йиғмадан тўрт чой қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Паст оловда, оғзи ёпиқ ҳолда 5-7 дақиқа қайнатиб, ярим соат ўраб дамлаб қўйилади. Даволаниш муддати – икки ой. Зарурият бўлганда ўн кунлик танаффусдан сўнг даволанишни такрорлаш мумкин.