ОЛМА

  • Олма - жаннат меваси, дегани рост,
  • Мева табиати ўлкамизга мос.
  • Қуёшга ошиқдир олма ҳамиша,
  • Шуълаларин эмиб, тўлишиб пишар.
  • Унда жамулжамдир темир, мис, калий,
  • Ҳар дардга даводир битта мисқоли.
  • Органик кислота, биотин, фосфор,
  • Мева таркибида булардир бисёр.
  • Хом емоқ фойдали қон учун албат,
  • Ундан ҳам аълодир гар қилсанг шарбат.
  • Юракка фойдаси тилларда достон,
  • Ошқозон дардига бўлади дармон.
  • Вужуддан тошларни фориғ айлагай,
  • Кўзишта дунёни ёруғ айлагай.
  • Аритиб туради қоннинг ғуборин,
  • Ҳеч не боса олмас олма хуморин.
  • Мевалар ичида энг гўзали ул,
  • Мева ҳам демангиз, мева шакл гул.