ОШҚОЗОН ВА ЎН ИККИ БАРМОҚЛИ ИЧАК ЯРАСИ

Ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигига ошқозон дамланиши, ўт қопи деворининг қалинлашиши, иссиқ овқатдан кейин совуқ ичимликлар ичиш, ётиш олдидан кўп овқат ейиш, хамирли таомлар, аччиқ, шўр, спиртли ичимликлар ичиш, шунингдек ошқозондаги ёмон хилтлар сабаб бўлади.

Табобат муолажаларидан:

  • Оқ атиргул барги, гули, арпабодиён, тирноқгул гули, баргизуб ёки зубтурум, зирк пўстлоғи, сано, сариқ ҳалила, меҳригиё, қирқбўғин, мингбаргдан тенг миқдорда олиб, чой шаклида майдалаб аралаштирилади ва бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ солиб дамлаб, уч соат устини ўраб қўйилади. Сузиб олиб, ҳар икки соатда бир пиёладан ичилади. Шифо бўлади.
  • Суюқ кисел ҳолатигача келгунча зиғир уруғи қайнатилади. Кунига 5-8 маҳал ярим стакандан меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасида истеъмол қилинади. 2-3 марта ичилгандан сўнг оғриқ қолади. Оғриқ хуружи такрорланмаслиги учун киселни 2-4 кун ичиш тавсия этилади. Даво самарали бўлиши мақсадида ярим стакан зиғир киселига (5-7 томчи) асалари елимининг спиртли эритмасидан томизилади. Эритмани тайёрлаш учун асалари елимидан 5 г олиб, 50 г спирт қўшилади. 14 кун қоронғи ва илиқ жойга қўйилади. Вақти-вақти билан чайқатиб турилади.
  • Тенг миқдорда маврак ва зубтурум ўтларидан олиб аралаштирилади ва бир ош қошиғи устига икки стакан қайноқ сув қуйиб, беш дақиқа қайнатилади ва бир соат дамлаб қўйилади. Қайнатмадан биринчи ўн кунликда бир маҳал ярим стакандан, кейин кунига уч маҳал ярим стакандан ичилади.
  • 0,19 г тоғ мумиёсини қоразира ёки зира суви билан ичилса, ичак ва меъда касаллигида оғриқ таққа тўхтайди.
  • Тенг миқдорда алой ва асал олинади, аралаштириб қайнатилади. Кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин икки ош қошиқдан ичилса, меъда, ичак, ўпка, жигар ва ўт касалликларида яхши шифо бўлади.
  • Тенг миқдорда алой ва асал олинади, аралаштириб қайнатилади. Кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин икки ош қошиқдан ичилса, меъда, ичак, ўпка, жигар ва ўт касалликларида яхши шифо бўлади.
  • Бир қисмдан тирноқгул ва мойчечак гуллари, икки қисм зубтурум баргидан олинади ва дамлама тайёрлаб, кунига тўрт маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичилади.
  • Бир қисмдан газанда, черника меваси ва ялпиз барглари ҳамда мойчечак гулидан олинади ва бир ош қошиғини сирли идишга солиб, устига бир стакан сув қуйилади ва 20-25 дақиқа қайнатилади. 20 дақиқа совитилгач, докадан сузиб олинади. Кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин бир стакандан колит ва энтероколитда ичилади.
  • 10 г асалари елими толқонидан олиб, унга сув ҳаммомида қиздирилган тузланмаган сариёғдан аралаштирилади. Бир қават докадан сузиб олиб, кунига уч маҳал бир чой қошиқдан овқатдан 1-1,5 соат олдин илиқ сут билан истеъмол қилинади. Даволаниш муддати – уч ҳафта. Зарурият бўлганда муолажани 1-2 ҳафтадан сўнг такрорлаш мумкин.
  • Уч қисмдан мойчечак, жўка гуллари ва укроп мевасидан олиб аралаш¬тирилади ва 10 г ни сирли идишга солинади. Устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Идиш қопқоғини ёпиб, бошқа идишда қайнаб турган сувга 15 дақиқа қўйилади. 15 дақиқа совитилгач, докадан сузиб, устига 200 мл га етгунча қайноқ сув қуйилади. Дамламадан кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • 75 г дан зубтурум барги ва қирқбўғин, 100 г доривор вероникадан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан ичилади.
  • 100 г зубтурум барги, далачой ва қушторондан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Икки чой қошиғи қоқиўт илдизи устига бир стакан совуқ сув қуйиб, саккиз соат қўйилади. Кунига тўрт маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин чорак стакандан ичилади.