ПИЁЗ

Бош пиёзда қанд-глюкоза, олтингугурт бирикмали эфир мойлари, каротин, С витамини, йод фитонцидлари бўлади. Кўк пиёз таркибида кўплаб эфир мойлари, қанд С 1, В2 витаминлари, каротин, лимон, олма (органик) кислоталари мавжуд.

Табобат муолажаларидан:

  • Ўн дона пиёзни майда тўғраб, ярим пиёла зиғир ёғида қовурилади. Кейин икки дона олма, бир дона ўртача турп қўшиб димлаб пиширилади. Кашнич, шивит, ялпиз, петрушка кўкатларидан бир боғдан олиб, яхшилаб ювилади ва майда тўғраб пишган пиёз устига солиб димлаб, ўн дақиқа қўйилади. Бу таом бош айланишини йўқотади.
  • Пиёзни ўртача 7-8 донасини гўштмайдалагичдан ўтказиб, уч ош қошиқ унни кунжут ёки сариёғда қовуриб қизартирилади. Сўнг ярим пиёла шакар солиб, устига қайноқ сувдан аста-секин қўшиб ковлаб турилади. Ўн дақиқадан кейин гўштқиймалагичдан чиқарилган пиёз солинади. Атала қуюқ бўлгунча қайнатилади. Бу таом пиёзли ҳолвайтар дейилади. Ундан эрталаб истеъмол қилиб турилса, камқон беморларга фойда қилади. Сурункали қўрқувни бартараф этади.
  • Ўн дона пиёзни майда тўғраб, ярим кг қўй гўштини майдалагичдан ўтказиб, кунгабоқар ёғида қовуриб пишириб еб турилса, қувватни, эрликни оширади, шифо бўлади.
  • Ўн дона ўртача пиёз, тўрт дона сабзи, икки дона қизил лавлагини майдалаб тўғралади ёки қирғичдан ўтказилади. Товуқ гўшти майдалаб тўғралади. Шундан сомса қилиб еб турилса, жигарга, юракка қувват бахш этади, шифо беради.
  • Ўн-ўн беш дона пиёзни майдалаб, зира, петрушка, арпабадиён кукуни билан барчасини писта ёғида қовурилади. Сўнгра хамирни ёйиб, орасига солиб қатлама тайёрлаб еб турилса, кўнгил айланишига, ошқозон дамланишига шифо бўлади.