div class="cure52">

САРАТОН КАСАЛЛИГИ

Саратон касаллиги асосан инсон танасининг ҳамма жойида учраши мумкин. Аёлларда ҳам, эркакларда ҳам, жинсий аъзоларда ҳам пайдо бўлади. Лимфа тугунчалари, ажриқсимон ўсмалар саратон дейилади. Киши танасидаги хилтлар, тўсиқлар туфайли рак касаллигига чалинади. Унинг олдини олиш учун тез-тез шифокорларга учраб, текширтириб туриш керак.

Инсон танасида пайдо бўладиган энг даҳшатли касаллик саратон касаллиги бўлиб, у кўпроқ аёлларда учрайди. Бу касалликнинг бошланиши кўпинча яширин ҳолда кечиб, аниқлаш қийин бўлади. Белгилари кейинроқ кўринади. Бошланишида мошдай қаттиқ, юмалоқ, хира рангли, баъзилари ҳароратли бўлиб, баьзилари ярага айланади. Қизилўнгач, ўпка, меда, ичакларда, сийдик-таносил аъзоларида, мияда, бачадонда, тухумдонда, умуртқада ва бошқа аъзоларда пайдо бўлиши мумкин.

Унинг турлари қисқичбақа уруғларига ўхшаш ёки ажириқсимон бўлиб, тез тарқайди. Ажириқсимонлари лимфа тугунларида катталашиши билан бошланади. Яна бир тури бачадондан буйракка, буйракдан сут безларига тез тарқайди. Бу касалликка даво йўқ деб айтишади, лекин тўғри ташхис орқали олдини олиш мумкин.

Табобат муолажаларидан:

  • Иттикан, қушқўнмас барги, қариқиз барги, илдизи, зубтурум, долчин ўти, ажриқ илдизи, лимонўтдан бир хил миқдорда – уч қошиқдан олинади. Бир литр асал, ярим литр бодом мойи, 200 г атиргул мойи аралаштирилиб банкага солинади ва 40 кун қуёшга қўйилади. Кейин қоронғи жойда уч кун сақлаб уч қават докадан ўтказиб, сиқиб олинади. 50 г қайноқ сувга бир ош қошиғини солиб аралаштирилади ва уч маҳал овқатдан олдин икки ош қошиқдан ичилади. Бу муолажа саратоннинг барча турида фойда беради.
  • Иттикан, қушқўнмас барги, қариқиз барги, илдизи, зубтурум, долчин ўти, ажриқ илдизи, лимонўтдан бир хил миқдорда – уч қошиқдан олинади. Бир литр асал, ярим литр бодом мойи, 200 г атиргул мойи аралаштирилиб банкага солинади ва 40 кун қуёшга қўйилади. Кейин қоронғи жойда уч кун сақлаб уч қават докадан ўтказиб, сиқиб олинади. 50 г қайноқ сувга бир ош қошиғини солиб аралаштирилади ва уч маҳал овқатдан олдин икки ош қошиқдан ичилади. Бу муолажа саратоннинг барча турида фойда беради.
  • 100 г тирноқгул гулига бир бош саримсоқни майда тўғраб солинади ва аралаштирилади. Устига 200 г сув қўшилади. Унга яна катта қончўп шарбатидан 200 г, 200 г спирт, 200 г сув, бир ош қошиқ оққайин чагаси, 30 г игир илдизи толқонидан қўшиб қайнатилади. Ҳаммасини аралаштириб, 7-10 кун қоронғи жойда сақланади. Шундан кейин бир ош қошиқ оқ вино қуйилади ва қора мой қўшиб, жароҳатга суртма тарзида қўйилади.
  • Қуритилган зубтурум баргидан бир сиқимини эзиб, бир ош қошиқ шакар билан аралаштирилади ва иссиқ жойга уч ҳафта қўйилади. Ажралган ширадан ўпка ва меъда саратонида 10-15 кун давомида кунига 3-4 қошиқдан ичилади. 15 кун дам олиб, яна шунча муддат истеъмол этилади.
  • Бир ош қошиқ брусника барги устига икки стакан қайноқ сув қуйиб, оғзи ёпиқ ҳолда 15 дақиқа сув буғида қайнатилади. 45 дақиқа совитиб, сузиб олинади. Кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин меъда саратонида чорак стакандан ичилади.
  • Халқ табобатида қариқиз илдизи билан бачадон саратони, меъда яраси ва гастритни даволашган. Ундан кунига уч маҳал 1/3 стакандан ичилади ёки қуритиб майдаланган ўсимлик дамламасидан фойдаланилади. Майдаланган ўтдан бир ош қошиғи устига 100 г дан спирт ва асал қўшиб, етти кун сақланади. Кунига уч маҳал бир чой қошиқдан ичилади.
  • 50 г далачой ўти устига 200 мл ароқ қуйилади ва етти кун қўйилади. Меъда саратонида кунига уч маҳал 25 томчидан сув билан ичилади.
  • Тухумакнинг қуруқ барги ва гулидан бир ош қошиғи устига 200 мл ароқ қуйиб, ўн кун қоронғи жойда сақланади. Сўнгра бозиллама учун ишлатилади. Кунига бир маҳал бир соатга қўйилади.
  • 27 дона ғўра ёнғоқни майдалаб, шиша идишга солинади. Устига бир литр ароқ қуйиб, саккиз кун тиндириб қўйилади. Кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Майдаланган капалакгул ўтидан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига икки маҳал овқатдан кейин 1/3 стакандан ичилади.