СЕМИЗЛИК ҲАҚИДА

  • Одам семиз бўлса ҳаддан ташқари,
  • Ёшлик завқин сурмай илкис тез қарир.
  • Ҳарсиллаб юради, чарчагай дарров,
  • Шунча юкка юрак бера олмас дов.
  • Хасталик чақирар семизлик асли,
  • Бузилиб кетади келажак насли.
  • Бемор бўлганида сезишмас илкис,
  • Танда камаяди сезги деган ҳис
  • Бу дарддан эҳтиёт бўлмоқлик керак,
  • Озиш йўлларини изламоқ - тилак.
  • Турфа шарбатлардан қилиб истеъмол,
  • Яшамоқ мумкиндир соғлом бемалол.
  • Иштаҳанг кетмасин гўшту еққа суст,
  • Қилмоқ жоиз эрур гоҳо танаффус.
  • Олмадан бошқасин емай юрсанг гар,
  • Семизлик кунба-кун сени тарк этар.
  • Тарвуз ва узуму қатиқни хуш кўр,
  • Мойчечак қайнатиб ичсанг - нафи зўр.