СИР САҚЛАШНИНГ ФОИДАСИ

  • Юлдузлардан кўпдир бу оламда сир,
  • Таваллуд топганинг жумбокдир ахир?!
  • Йўққан бор бўлмоқлик - ақлга сиғмас,
  • Улки нодон эрур - ақлини йиғмас.
  • Баъзан сир-асрорни сақламоқ маъқул,
  • Назорат ингига кўп бўлма машғул.
  • Сирнинг бир тарафин кўрган чоқ агар,
  • Иккинчи тарафи келтирар хатар.
  • Сир сақлаш - сукутнинг эрур ижроси,
  • Сукут-ла қирқилгай дил можароси.
  • Ахир, кўп нарсани тусагай кўнгул,
  • Дунё бу кўнгилга мос келмас буткул.
  • Нелар кечажакдир хаёлда тинмай,
  • Аллоҳ берганига қаноат қилмай?
  • Гоҳида вужудинг бўйсунмас ҳатто,
  • Сени қайлардадир имлайди Шайтон.
  • Сен унинг сўзига кирмагин асло,
  • Бошингга келгувси майлдан бало.
  • Нафсингни тийсанг гар - руҳинг хотиржам,
  • Нафсингни тиймасанг фикринг бўлмас жам.
  • Ўз йўлинг танлагин сўқмоқлар аро,
  • Ёришсин ҳаётинг уфқи тобора!