СУРХОН ТОҒЛАРИГА ҚАРАБ ЎЙЛАГАНЛАРИМ

  • Кўк ила ўпишган қадимий тоғлар,
  • Сеҳру жоду ила ақлимни боғлар.
  • Олам ичидаги ўзга бир олам,
  • Юксалгани сари гўзалдир у ҳам.
  • Чўққисига тегиб, тўхгайди булут,
  • Мағрурликни ундан ўрганган бургут.
  • Қадам етмаган бир жойлари ҳам бор,
  • Макон этиб ётган қучоғини қор.
  • Тиниқ булоқларда акс этар юзинг,
  • Дарада акс-садо беради сўзинг.
  • Бувим йўл оларди тоғу роғ томон,
  • Хаста кишиларга топиш-чун дармон.
  • Турфа гиёҳлар-ла гагшашар эди,
  • Тиниқ булоқ билан дардлашар эди.
  • Дер эди ҳамиша: "Сувдан пок ашё -
  • Бу ёруғ жаҳонда топилмас асло.
  • Гиёҳ гапларига қулоқ тут қаттиқ,
  • Ҳикмат эшитмассан бундан ҳам ортиқ!"
  • Сурхон тоғларига қарасам агар,
  • Мозий кўз ўнгимга бехосдан келар.
  • Юксакдан куч олиб, кўнглим ўсади,
  • Шак-шубҳа йўлини недир тўсади.
  • Тоғларга етмагай ҳеч кимнинг қўли,
  • Тошлар ярақлайди бир мағрур бўлиб.
  • Гиёҳлар учун у улкан дастурхон,
  • Баҳорни яратар шу зайл Сурхон.
  • Ҳеч қачон тинмасин шаффоф жилғаси,
  • Тоғлар тилсимини руҳпар илғасин.