СУЯК КАСАЛЛИГИ

Суяк касаллиги асосан суяк синиши, чиқиши, суяк қуруқлашиши, бўғин устидаги тоғайсимон пардаси ўртасида бўладиган ёғсимон суюқлик қуюқлашиб қолиши, ошқозон ости бези лимфа безларига суюқликни етказиб беролмаслиги туфайли келиб чиқади. Кўп чарчаш, витамин етишмаслиги, кечга кўп овқатланиш, сурункали ангина оғриши, ўт халтаси холецистити, ошқозон дам бўлиши ёки суяк қуруқлашиши суяк касали дейилади. Бу касалга чалинган аъзолар товуш чиқариб шиша бошлайди. Бундай бўғинларни боғлаб қўйиш, иссиқ сақлаш керак.

Табобат муолажаларидан:

  • Ёввойи мурч, исириқ, бўйимодорон, зирк илдизидан бир хил миқдорда олиб, чой шаклида майдаланади ва ўн литр сувга солиб, бир литр қолғунча қайнатилади. Сузгичдан ўтказилиб, ҳосил бўлган қиёмни қалинроқ мато ёки пахтага шимдириб, оғриган жойга 4-5 соат давомида боғлаб қўйилади. Худди шу йўсинда (1 курс) 20 кун даволанади. Касаллик эски бўлса, 4-5 курс давом эттирилади. Яна ёнғоқ, дафна барги, узунмурч, долчин, зирк илдизи, ҳалила, боқиладан тенг миқдорда майдалаб, чой шаклида аралаштириб, бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ солиб, қайнаб турган сув буғида уч соат қўйилади ва ҳар икки соатда 100 г дан ичилади. Даволаниш вақтида аччиқ, шўр ва сут маҳсулотлари, хамир таомлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилинмайди. Кундуз куни илон ёғи ва заҳридан, бодом ва зайтун ёғидан тенг миқдорда аралаштирилиб, бутун танага суртиб, сингиб кетгунча уқалаб, кейин офтобда тобланса ёки сандалда ўтирилса, фойда қилади.
  • Тухум пўчоғи турли микроэлементларга бой бўлиб, ўзининг кимёвий таркиби бўйича инсон организми¬нинг суяк ва тишларига жуда яқин туради. У туфайли организмда қон тез ўзлаштирилади, қон яратиш аъзолари фаолиятини кучайтиради, заҳарли моддаларни танадан чиқаради, модда алмашинувини яхшилайди. Бунинг учун тухум пўчоғи толқонидан кунига 2,5-3 г дан истеъмол қилиб туриш лозим. Даволаниш муддати – 15 кун.
  • Суяклар қақшаб оғриганда ёввойи мурчнинг барги ва ёш новдаларидан бир сиқим олиб майдаланади. Ярим литр сувда ранги сарғайгунча қайнатилади. Шу қайнатмани икки қават дока, пахта ёки бошқа бирор матога тўйинтириб, оғриган жойга суртма сифатида қўйилади ва целлофан билан ўраб боғланади. Бу дори кучли таъсир қилиши қадимдан маълум.
  • 100 г дан далачой ўти, гулсафсар ва купена илдизларидан олинади ва уч ош қошиғини сирли идишга солиб, устига уч стакан сув қуйилади ва паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда ярим соат қайнатилади. Докадан сузиб олгач, тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • 100 г дан газанда ва лавандадан, 75 г кийикўтидан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Суяклари қақшаб оғриган киши ўша жойига машина мойидан суртиб силаса ва қуёшга тобласа, тез кунда оғриқлари батамом қолади.
  • Суғурўт ўтидан бир ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал 50 г дан ичилади.
  • 100 г дан маврак ва ўлмасўтдан йиғма тайёрланади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Ибн Сино суяк оғриғи хасталикларини даволашда исириққа катта аҳамият берган. Унинг таъкидлашича, тизза ва суяклар қаттиқ, қақшаб оғриган пайтида энг яхши оғриқ қолдирувчи омил экан. Бунинг учун бир ҳовуч исириқ икки стакан сувда қайнатилади. Ҳар куни икки маҳал ўн кун давомида шу қайнатмани пахта ёки бирор бошқа матога тўйинтириб, оғриган жойга суртма қилиб боғланса, бемор тузалади.
  • 100 г дан газанда ва далачой ўтларидан, 75 г катта қончўпдан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • 250 г ёнғоқ баргини бир литр сувда ярим соат қайнатиб, оғриган жой шу қайнатмага ярим соат солиб турилса, шифо бўлади.