ТЕМИРАТКИ(ҚЎТИР)

Бу касаллик асосан танада қон айланишида тўсиқлар пайдо бўлишидан, қон бузилишидан, терининг қуруқлашиши, С, Д, Е витаминларининг етишмаслигидан келиб чиқади. Қон тозалангандан кейин терида қолган темираткига дори тайёрланади, турини аниқлаб, кейин маз тайёрланади. Нотўғри дори тайёрланса, из ёки доғ бўлиб қолиши мумкин.

Табобат муолажаларидан:

  • 10 г далачой ўти толқонига 40 г вазелин ёки думба ёғи қўшилади ва шу малҳам қўтирга суртилади.
  • Жароҳатланган жойларга чаканда, шафтоли, наъматак ва далачой мойларидан суртилади.
  • Товада қиздирилган темир билан маккажўхори дони эзилади. Тайёр қатронли суюқлик экзема ва қўтирга суртилади.
  • Жароҳатланган жойларга кунига 4-7 маҳал олма сиркасини (сув билан аралаштирилмаган бўлиши керак) ишқалаб суртиш тавсия этилади. Кечаси ҳам 1-2 маҳал бир ҳафта давомида суртилади.
  • 25 г семизўтдан олиб, устига 250 г ароқ қуйилади. Ўн кун қоронғи ва иссиқ жойда сақланади, вақти-вақти билан чайқатиб турилади. Сузиб олиб, оғриган жойларга суртилади.
  • Уч ош қошиқ зангори маймунжон баргидан олиб, уч стакан қайноқ сув қуйилади. Паст оловда ярим соат қайнатилади ва яна ярим соат дамлаб қўйилади. Қайнатма оғриган жойларга суртилади.
  • Икки ош қошиқ далачой ўти устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Шу дамлама жароҳатланган жойларга суртилади.