ТЕРИ ЯЛЛИҒЛАНИШИ

Терининг яллиғланиши ташқи муҳит таъсиротлари (физик, кимёвий, биологик) натижасида вужудга келади.

Терининг яллиғланишига кислота, ишқор, сода, бўёқлар таъсир этиши, бит, бурга, чивин, қана чақиши, шунингдек, наврўзгул, қичитқиўт ва бошқа ўсимликлар тегиб кетиши сабаб бўлади. Йод, симоб препаратлари, новокаин, синтомицин, стрептоцид суртмаси ёки эмульсияси терига суртилганда шу дориларга нисбатан тана сезувчанлигининг ортиши ҳам яллиғланишга олиб келиши мумкин. Пойабзал қисиши натижасида терининг эзилиши, шилиниши, куйиш, совқотиш ёки совуқ олиши, қуёш нури ва бошқа таъсирларда ҳар хил яллиғланишлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Терининг сезувчанлиги ҳар кимда ҳар хил: бировнинг терисига ҳеч қандай таъсир этмаган омил, иккинчи одамда яллиғланиш пайдо қилиши мумкин. Яллиғланиш терининг ҳолатига боғлиқ (доим терлаб, намиқиб турадиган терида яллиғланиш тез авж олади). Касалликда тери қизариб шишади, қичишади, ачишади ва қизийди. Яллиғланган жойда катта-кичик пуфакчалар пайдо бўлади, улар ёрилиб ичидан суюқлик чиқади. Яллиғланиш кўпинча юза бўлади. Уни қўзғатадиган омил узоқ таъсир этса, терининг остки қаватлари ҳам яллиғланиб, ярага айланиши мумкин.

Табобат муолажаларидан:

  • Зайтун мойига тенг миқдорда малина гули қўшиб, 20 кун сақланади. Сўнгра жароҳат жойларига қўйилади.
  • Зубтурумдан бўтқа тайёрлаб ҳамма турдаги ҳашаротлар чаққан жойларга суртилади.
  • Пиёзни эзиб бўтқа қилиб, ари ва замбур чақиши туфайли вужудга келган дерматитга қўйилса, оғриқ, шиш ва қичишиш тезда камаяди.
  • Тоғжамбилидан уч ош қошиғи устига 200 мл қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Сўнгра 3-4 маҳал бир ош қошиқдан истеъмол қилинади.
  • ККунига уч маҳал канакунжут мойи 1-2 ой давомида жароҳат жойларига суртилади.
  • Кунига уч маҳал канакунжут мойи 1-2 ой давомида жароҳат жойларига суртилади.
  • Карафс (сельдер)ни бўтқа қилиб жароҳатланган жойларга суртилади.
  • Мойчечак дамламаси ва қайнатмаси ичилади ҳамда жароҳатга суртилади. Мойчечак шарбатини жароҳат жойларига суртилади.
  • Икки ош қошиқ лимонўт устига икки стакан қайноқ сув қуйиб, бир оз дамлаб қўйилади. Сўнгра шу дамламадан кунига уч маҳал ичилади ҳамда кунига 1-3 маҳал компресс қилинади.