ТЎРТЛИКЛАР

    1
  • Олам гўзаллигин эта олсанг ҳис,
  • Гавҳардай товланур кўксингда иймон.
  • Ўйла: ўз-ўзидан бўлгайми тўкис,
  • Тасодиф измига тушса гар жаҳон?
  • 2
  • Дўст изласанг агар ўзингга дўст бўл,
  • Сен аввал ўзишта айлама зулм.
  • Руҳишта муносиб муқаддас пўст бўл
  • -Руҳингни англасаш - нимадир ўлим?!
  • 3
  • Муҳаббат йўқ эрса - ибодат бекор,
  • Оддий ҳаракатдир ахир ибодат.
  • Аллоҳга муҳаббат бўлса барқарор,
  • Юракгашг ҳар зарби топар қаноат.
  • 4
  • Дунё ўйинларин айла томоша,
  • Зерикишга фурсат қолмагай - ишон.
  • Ҳар битта заррача қайгадир шошар,
  • Тинч турган зот йўқдир. Ақл паришон.
  • 5
  • Соғинч шуълалари ўртади қаттиқ,
  • Сизни соғинганим кўзимдан аён.
  • Эшикка қарайман: недир этса тиқ,
  • Хижрон азобида ўртанмоқда жон.
  • 6
  • Кўнгил деганингиз асли бир кўзгу,
  • Аллоҳнинг аксини жимирлатар боз.
  • Мени ўз-ўзимга тушунтирар у
  • -Ёдимга тушади илоҳий овоз.
  • 7
  • Хато қилганингни билдингми, демак,
  • Ўша хатоингдан бўлгин мосуво.
  • Ортиқча безовта бўлмасин юрак,
  • Сени чорламоқда афсушш дунё.
  • 8
  • Сен ёлғиз эмассан - ёлғизман дема,
  • Жинлар қуршовида турибсан ахир.
  • Қайгадир кетяпсан бамисли кема,
  • Унинг ўзи билар. Ўртама бағир.
  • 9
  • Тошдан тошга сакраб шодланар оҳу,
  • Нафис гўзалликка лол қолмиш фалак.
  • Овчи қуролини ўқталар, ё-ҳу!
  • Тошга айланганми кўксида юрак?!
  • 10
  • Денгиз мушугини бир шоғол еди,
  • Уни хурсанд этди тоза лаҳм гўшт.
  • Мавжларда сирпаниб сузмоқчи эди...
  • Бунинг асрорини ким англагай - хўш?!
  • 11
  • Шабада бўронга эврилар ҳали,
  • Увиллаб ҳар нега ташланар бўрон.
  • Фалакнинг ғазаби келган маҳали
  • -Ҳатто ер чайқалар, қўпади тўфон.
  • 12
  • Баъзида дардингни олади шароб,
  • Қушдай енгил бўлиб учиб юрасан.
  • Оз-оздан ҳолингни қилгувси хароб,
  • Юзтубан йиқилиб, зўрға турасан.
  • 13
  • Хаёлинг ўғирлаб битта нозанин,
  • Ишва тузоғига сени банд этди.
  • Ғуборли кўрсатди сенга тозани,
  • Оддий кесакларни гўё қанд этди.
  • 14
  • Бандадан ҳеч қачон қўрқиб яшама,
  • Қўрққанингни билса қутурар баттар.
  • Тавозе нонини бехос ташлама,
  • Аллоҳга тавалло айласанг етар...
  • 15
  • Ҳақиқат шукуҳин англамоқлик бахт,
  • Бариси ўткинчи Аллоҳдан бошқа.
  • Маҳобат ўткинчи, бойлик, тож-у тах
  • Ҳикматлар ўйилиб ёзилар тошга.
  • 16
  • Маъно дунёсига қилсанг сен сафар,
  • Имо-ишоралар келар бир талай.
  • Тушунмоқ жоизмас - келса гар хатар
  • Ўзингта керагин танла ҳар қалай.
  • 17
  • Дуо қил - дуода қувват бор бисёр,
  • Умидингни кесиб, чекинма асло.
  • Қайғу лашкарига бўлма сен дучор,
  • Сени балолардан асрагай дуо.
  • 18
  • Ёмон сўзлардан сен йироқда юргин,
  • Биров шохда бўлса, япроқда юргин.
  • Шовқин-сурон қўпса шу лаҳзада қоч,
  • Тупроқдай ҳоксор бўл, гупроқда юргин.
  • 19
  • Кимки тавба қилса агар астойдил,
  • Тавбасига нгу он бўлгин сен қойил.
  • Аллоҳ ҳам очади шафқат энгигин,
  • Авф феълига сен доим бўл мойил.
  • 20
  • Кўнгилда сақлама кек-у гинани,
  • Хусуматда йўкдир бирон бир маъни.
  • Ҳодисот сабабин титкилаб юрма,
  • Бу олам тагига ким етмиш қани?!
  • 21
  • Босар-тусарини билмай қолса ким,
  • Даво топа билмас ҳеч битта ҳаким.
  • Тошга урилганда боши бир замон -
  • -Ўзига келади - Вақт бўлғай ҳакам.
  • 22
  • Ҳаво-ла қовушар қушнинг қаноти,
  • Орзудан иборат инсон ҳаёти.
  • Истагу иштиёқ яшнатар сени,
  • Олисларга элтар ҳаваснинг оти.
  • 23
  • Ҳар хил ташвишларга бўлиб оввора,
  • Умр ўтганини сезмагин зора.
  • Болалик вақтингда ҳайрат кўп бўлур,
  • Камайиб боради кейин тобора.
  • 24
  • Пешонангга ажин, сочларингга оқ
  • Туша бошладики оқибатга боқ.
  • Қайғунинг амали иборат шундан,
  • Шодлик бахш этдинг сен кимга яхшироқ?
  • 25
  • Суҳбатингдан зада бўлмаса биров,
  • Юзлари ёришса кўрган чоқ бирров
  • -Демак, сен яхпшсан - кўнгил нақпшсан,
  • Инган пайтида ҳам сочингта қиров.
  • 26
  • Ёшлик фасли сувдек ўтди-ю кетди,
  • Ажинлар қарилик фаслига элтди.
  • Пари билмаганин билармисан сен,
  • Нафсинг қупшарига Аллоҳ дон септи.
  • 27
  • Эҳтирос ўтлари сўнар оҳиста,
  • Дунё товланмайди энди минг тусда.
  • Бу маҳзун алпозинг томоша қилғил -
  • -Юрак ёнган экан оддий бир ҳисда.
  • 28
  • Умрингни ўтказма бекор, беҳуда,
  • Ланжлик нишонаси бордир уйқуда.
  • Оз ухла - уйқунинг озроғи яхши,
  • Ялқовлар қавмига бўлма сен қуда.
  • 29
  • Кўнгли очиқнингки йўли ҳам очиқ,
  • Кўнгли берк кишидан эл юрар қочиб.
  • Саховат нурлари ила безансин,
  • Элга боқиб турган икки қарочиқ.
  • 30
  • Бировга қарасанг пок бўлсин назар,
  • Ҳирсу ҳаваслардан кўнгил ҳам безар.
  • Покиза туйғуга ошино тутин –
  • Кўксингда товланган иймон шу – гавҳ;
  • 31
  • Ҳурматга сабабдир сендаги ибо,
  • Оз сўзлаб, кўп тингла, дўстим, доимо.
  • Хунук иборадан парҳез қил мудом,
  • Чиройли сухандир руҳучун даво.
  • 32
  • Аллоҳдан ўзгага бўлмагин муҳтож,
  • Сен қуллуқ айлама кимда бўлса тож
  • Таъмадан йироқ юр – акси кўрилса,
  • Ҳатто хаёлинг-чун тўлайдирсан бож.
  • 33
  • Ризқни Аллоҳ берар - бандаси бермас
  • Темир-у терсаклар сен билган Ермас.
  • Ер-ку кўкартирар бир чўп қадасанг,
  • Бандаси ризқидан ортиғин термас.
  • 34
  • Ҳашамат кибрдан эрур нишона,
  • Кийим-у кечакка асло ишонма.
  • Бир қараб ақлингни сезувчилар бор –
  • Аслингни яншрма - ўзингдан тонма!
  • 35
  • Кўкка кўтаргувчи фурсат яширин,
  • Ҳар битта инсонда ҳикмат яширин.
  • Кичик жуссалардан кулма сен зинҳор
  • Ҳатто чумолида қудрат яширин.
  • 36
  • Ёлғон сўйламоқлик ожизниш иши,
  • Ёлғон қули бўлар иймонсиз киши.
  • Ҳаққа ишонмаган кимга ишонур,
  • Тошга тегиб мудом сингайдир тиши.
  • 37
  • Ғийбат хуморидир ёқимсиз хумор,
  • Турфа хил миш-миншар айлагай бемор.
  • Сен аввал ўзингдан сўрагин ахвол,
  • Ўзганинг уйида нима ишинг бор?!
  • 38
  • Зийнатингни кўз-кўз айлама асло,
  • Кўзингда ҳамиша барқ урсин ҳаё.
  • Асалдек тотли бўл жуфти-ҳалолга,
  • Ҳаё-ибоси-ла гўзалдир аёл.
  • 39
  • Бировнинг оромин ўғирласанг гар,
  • Бошингга кўп ташвиш тушгай муқаррар.
  • Уйқунгдан қочгувси билгин ҳаловат,
  • Асал деб тотганинг - аслида заҳар.
  • 40
  • Узун сочларишта парилар ошиқ,
  • Туннинг қаросига кетар тутошиб.
  • Агарда сочингни қайчига тутсанг
  • -Ёнингдан фаришта ўтади шошиб.
  • 41
  • Ҳар бир аъзоингни сақлагин тоза,
  • Эҳтирос қувватин қилма овоза.
  • Ҳаё пардасига ўралса руҳинг
  • Қуш каби шайланар мудом парвоза.
  • 42
  • Инсонга куч берар ҳамиша бардош,
  • Ҳуда-беҳудага кўздан тўкма ёш.
  • Милёнлаб асрлар ёниб чарчамас,
  • Оламга муҳаббат улашган қуёш.
  • 43
  • Курашдан иборат ҳаёт мазмуни,
  • Кимки кучли бўлса, енггай бегумон.
  • Ақлингни ипшатгин. Чекинма асло,
  • Ҳар қандай ҳолатда ўзингга ишон.
  • 44
  • Дўстларинг кўпаяр агар бой бўлсанг,
  • Сенга дўст бўлмоқни истар ётлар ҳам
  • Ишинг юришмаса қариндош қочар
  • -Бир бурда нонини кўрмасдан баҳам.
  • 45
  • Ҳамиша асрагин нозли ёрингни,
  • Энг оғир дамларда сен уни тушун.
  • Шубҳа-ю гумондан дил бўлсин холи
  • -Унинг гўзаллиги фақат сен учун!
  • 46
  • Ёшлик фасли гўзал. Аммо, серғалва,
  • Баъзида бошингда чақилар ёнғоқ.
  • Қарилик кечади тинч-у осуда,
  • Кизғин эҳтирослар йўқолур бироқ...
  • 47
  • Шукрки, ишончни оқладим тугал,
  • Менга ишонганлар топдилар шифо.
  • Шубҳа қилганларни кўриб ачиндим,
  • Алдамоқчи бўлиб кўриндим гўё...
  • 48
  • Аллоҳим, куч бердинг руҳга муносиб,
  • Гиёҳлар тилини тушундим, билдим.
  • Заҳарли гулларга дуч келган маҳал
  • -Уларнинг айби-чун мен тавба қилдим.
  • 49
  • Табиб хасис бўлса - илми нотугал,
  • Шафқатнинг элчиси бўлолмас фақат.
  • Ҳатто душманига очади кўнгил,
  • Чин табиб дегани ҳамиша албат.
  • 50
  • Мусиқа даволар инсон руҳини,
  • Мусиқа фалакдан келганлиги рост.
  • Дардингни оширар шовкин-у сурон,
  • Чарчагани қолар қулоқнинг, холос.
  • 51
  • Яхши кўриншнгни яшириб юрма,
  • Муҳаббат шавқида юксалсин кўнгил
  • Шабада қитиқлаб ғунчани ахир,
  • Очилтириб қўяр. Лаб очади гул.
  • 52
  • Нақадар ёқимли кузак шамоли,
  • Дарахтларни силаб қўяр атайин.
  • Токи баргларига видо айтсинлар,
  • Уйқу мавсумига қорлар ҳам тайин.
  • 53
  • Аждодлар ёдини унутиб бўлмас,
  • Улар бизлар учун жонин койитган.
  • Маслаҳат беришар тушларимизда –
  • Гоҳида қўзғалиб ётган жойидан.
  • 54
  • Тушнинг синоатин ечолмас ҳеч ким,
  • Ёдда қолар гоҳо парчаси фақат.
  • Идрок эврилади кўзгуга балки,
  • Кинога менгзайди тушда ҳаракат.
  • 55
  • Гоҳида шодландим, гоҳо қайғурдим,
  • Беморим инграса, дард чекдим мен ҳам.
  • Гиёҳлар чулдираб кўмакка келди,
  • Ўзидан ўрганиб мен қўйдим малҳам.
  • 56
  • Нодир талантлардан мўъжиза кутинг,
  • Уларни асрангиз - дилда шу тилак.
  • Аждодлар зафари тугал бўлсинки –
  • Бу кунги авлодга ишонмоқ керак.
  • 57
  • Қалам қошларишта ошиқлар кўпдир,
  • Кимнинг қисматини ёзар ул қалам.
  • Кимгадир шодликлар ато этасан,
  • Кимнингдир кўксига элтасан алам.
  • 58
  • Гиёҳванд хумори қора хумордир,
  • Ўзининг умрига у бўлар эгов.
  • Гўёки ўзига ашаддий ғаним,
  • Бундоқ душманликни қилолмас биров
  • 59
  • Оқ тонглар ёғдуси сенда мужассам,
  • Анор гули каби товланар шафақ.
  • Яшамоқ нақадар мароқли амал,
  • Шукрона айласанг - бахт-у толе накд.
  • 60
  • Ҳали орзуларим кўпдир ҳаётдан,
  • Чиройли гулларим тугмокда ғунча.
  • Кўнглимни тарк этмас иймон ёғдуси
  • -Ҳузур-ҳаловатим гўзалдир бунча!