ФАРЗАНДСИЗЛИК

Фарзандсизлик асосан эркак ва аёлларда бўладиган касалликдир. Эркакларда простата безининг шамоллаши, наслнинг ўлик бўлиши, орқа миядаги тўсиқ, қувватсизлик, эркакнинг ривожланмаслиги, бўқоқ сабаб бўлса, аёлларда бачадон, тухумдон шамоллаши, бачадон қийшайиши, тухумдон шиши, ўсмали пайларнинг битиб қолиши, найлардаги хилтлар, наслнинг ўликлиги, буқоқ, ёшлигида нотўғри қилинган ҳар хил гармонлар, антибиотиклар фарзандсизликка олиб келади. Ҳайз келмаслик асосий касаллик ҳисобланади. Балоғатга етган қизларнинг оналари доимо кузатиб туришлари, уларни ўз вақтида шифокорлар кўригидан ўтказиб боришлари керак. Ўзбилгича даволаниб бўлмайди. Бироқ қуйидаги безарар омиллардан фойдаланиш мумкин.

Табобат муолажаларидан:

  • Кечқурун термосга майдаланган мавракдан уч ош қошиғини солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига уч маҳал овқатдан бир соат олдин бир стакандан ичилади.
  • Чиннигул барги ва гулидан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, духовкада ярми қолгунча қайнатилади. Кунига уч маҳал овқатдан 20-30 дақиқа ўтгач, бир чой қошиқдан, сўнг кунига уч маҳал бир чой қошиқдан ичилади.
  • 100 г дан зубтурум, доривор вероника, лимонўт ўтларидан олиб йиғма қилинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 15 г дан ичилади.
  • 3-4 ош қошиқ қушторон ўти устига ярим литр қайноқ сув қуйилади ва тўрт соат ўраб дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин 1-2 стакандан ичилади.
  • Зубтурум уруғидан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда қайнатилади ва уч соат дамлаб қўйилади. Совигач сузиб олиб, кунига 3-4 маҳал икки ош қошиқдан овқатдан ярим соат олдин эркаклар бепуштлигида ичилади. Хитой табобатида бу усул кенг қўлланади.
  • Бир ярим чой қошиқ мойчечакнинг қуруқ гули устига ярим стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Кунига уч маҳал иссиқлигида ичилади.
  • Ловия билан бир бўлакча ширинмия илдизини қўшиб ҳар куни истеъмол қилиш, игир ва женьшеннинг спиртли дамламасидан ичиш керак. Беморда қон босими юқори ва неврастения касаллиги бўлмаслиги зарур.
  • Озроқ мумиёни товуқ тухуми сариғига аралаштириб ёки тухум сариғи бошқа доривор ўсимликлар шарбати билан ичилса, 6-7 кундан сўнг эркаклар ва аёллар бепуштлигида яхши самара беради.
  • Озроқ мумиёни товуқ тухуми сариғига аралаштириб ёки тухум сариғи бошқа доривор ўсимликлар шарбати билан ичилса, 6-7 кундан сўнг эркаклар ва аёллар бепуштлигида яхши самара беради.
  • Уч ош қошиқ мавракни кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига уч маҳал овқатдан бир соат олдин бир стакандан ичилади.