ФИКРЛАШДА ЧУҚУР КЕТМА

  • Сен кўрган нарсалар уммондан қатра,
  • Шу боис тафаккур қаватин асра.
  • Тасаввур айлама Аллоҳ зотини,
  • Ақлингга сиғмагай олам ботини.
  • Билдирган нарсаси - сен учун тортиқ,
  • Бундан буёғига чиранма ортиқ.
  • Таъқиқ мевасига интилсанг агар,
  • Пешонанг жазога нишон муқаррар.
  • Илми ғайб ҳудуди қўриқлангай бот,
  • Нодир чечаклардан қўлларингни торт!
  • Тийиб юр ҳамиша фикр-шууринг,
  • Тупроқ-ла тенг бўлгин - синдир ғуруринг.
  • Аллоҳ ишқида сен мумкин ёнишинг,
  • Муҳаббат ўтша қаттиқ қонишинг.
  • Таннинг сири ила бўлавер машғул,
  • Сеша аталгандир қоншшдаги гул.
  • Лекин руҳлар билан ўинашма асло,
  • Бошигата келгувси бу ишдан ғавғо.
  • Шундай саволлар бор - йўкдир жавоби,
  • Билинг шарт эмас - олам офтоби -
  • Жилмайиб ишора қиларкан, шу бас
  • Тариқдек бу ақл кўпга чидамас
  • Хослар даврасига яқин йўлама,
  • Енгилроқ фирк қил - қаттиқ ўйлама!