ЧЕЧАК КАСАЛЛИГИ

Чечак асосан юқумли касаллик бўлиб, агар уйда болаларнинг бирига чиқса, ҳаммасига юқиши мумкин. Чечак касаллиги қувватсиз, қонда хилти бор, балғам остида суюқлик кўплигидан жигар, талоғида тўсиқ бўлган болаларга тез юқади. Чечак етти кундан ўн кунгача тозаланади. Чечак чиққан одам чўмилмаслиги, аччиқ, шўр, ёғли овқатлар емаслиги керак. Чечакнинг белгилари танада қичишиш, ҳолсизлик, иштаҳа бўғилиши, иссиқ кўтарилиши билан кечади.

Табобат муолажаларидан:

  • Анор гули, хурмо гули, бўйимодарон, қирқбўғин, зирк илдизи, омила, тотум, занжабил – буларнинг ҳаммасидан бир хил миқдорда олиб, майдалаб аралаштирилади ва бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ солиб, паст оловда беш дақиқа қайнатилади. Таъбга қараб новвот ёки шакар қўшиш мумкин. Ҳар икки соатда 100 г дан ичилади. Суяқда асорат қолмаслиги учун 15 кун давомида ичиш керак.
  • Ярим литр қайноқ сув устига петрушка ўтидан 1-2 ош қошиғини солиб дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал бир чой қошиқдан болага ичирилади
  • Икки ош қошиқ қуритилган ровоч устига 1-1,5 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Бир ош қошиқдан кунига уч маҳал ичилади.
  • Бир чой қошиқ майдаланган петрушка илдизи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал бир чой қошиқдан болага ичирилади.
  • Сачратқи ўти ва илдизидан икки ҳовучини уч литр сувда қайнатиб, оғриган жойлар ювилади
  • Уч ош қошиқ ялпиз ўтини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кун давомида оз-оздан ичилса, яхши ёрдам беради.
  • Уч ош қошиқ сачратқи ўтини сирли идишга солиб, устига уч стакан сув қуйилади. Паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда 15 дақиқа қайнатиб, яна 15 шунча муддат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, жароҳатланган жойлар ювилади.
  • Бемор тузалгунича гўшт, балиқ ва тухумдан ўзини тийиши керак. Кўпроқ суюқ сули бўтқаси, буғда пиширилган олма, қуритилган мевалардан тайёрланган шакарсиз компот истеъмол қилиши мақсадга мувофиқ.
  • Икки ош қошиқ укропни кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кун давомида оз-оздан ичилади.
  • Сачратқини куйдириб, кулини қаймоққа аралаштириб, сувчечак, қичима ва тери касалига суртилса, фойда қилади.