ШАБКЎРЛИК

Бу кундузи яхши кўриб, кечаси яхши кўрмаслик бўлиб, унга асосан, модда алмашинуви, танада ҳар хил хилтлар пайдо бўлиши, А дармондориси етишмаслиги, қон қуюқлашиши сабаб бўлади.

Табобат муолажаларидан:

  • Эчки, қуён, қўй жигарини кабоб қилиб, унга мурч, қалампирмунчоқ қўшиб сепиб ейилса, шабкўрликка даво бўлади. Бундан ташқари, помидор, кўк нўхат, сабзи, шолғом, қовун, апельсин, мандарин, хурмо истеъмол қилинса ҳам фойда беради. Шунингдек, пиёз сувидан икки томчидан томизиб туриш, мойчечак, заъфарон, кашнични қуритиб-майдалаб, ярим литр сувга бир қошиқ солиб, паст оловда қайнатиб, сузиб олиб, кўзни ювиб туриш, докани ҳўллаб кўзга қўйиб туриш шифо бўлади.
  • 100 г дан черника ва наъматак меваларидан олинади ва уч ош қошиғи устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Оқ, қора ва узун мурчни янчиб, сурма қилиб суртилса, кўзга жуда катта фойда қилади.
  • Бўтакўз ўтидан илиқ қайнатма тайёрлаб, кунига 2-3 маҳал оғриган кўзни ювилади.
  • Кашнич ва мойчечак барги қайнатмасидан шабкўр киши кўзига томизса, дардидан халос бўлади.
  • Шабкўрикда қуён жигарини кабоб қилиб, пиширилаётганида чиқаётган қон аралаш селини кўзга суртилса, даво бўлади.
  • Шабкўрликдан халос бўлиш учун кўзга пиёз сувидан томизиш тавсия этилади.
  • Эчки жигарини кабоб қилиб селини олиб, унга туз, мурч сепиб, тиндириб қўйилади, кўзга сурмадай суртилса, хом қовурилган жигарни ейилса, кўзга шифо бўлади.
  • Эчки жигарини эзиб, сувига мурчнинг қайнатма сувини тенг миқдорда қўшиб, кунига уч маҳал беш кун давомида кўзга томизилса, шабкўрлик тузалади.
  • Ерқалампир илдизидан сувга солиб қўйилади. Шу сув билан кўзлар ювилади.
  • Арпабодиён ва асал сувини кўзга томизиб, узоқ вақт кўзни ювиб турилса, яхши фойда қилади.