ШИФОБАХШ ГУЛ

  • Гул ҳиди парининг озиғи эмиш,
  • Демак, гўзалликка гул эрур емиш.
  • Парида ошқозон бўлмаслиги рост,
  • Пари руҳи ичра аксланар, холос -
  • Турфа гул. Сийрати у билан ёндош,
  • Шабнамга эврилар пари тўккан ёш.
  • Шу қадар нозикки, тешикдан ўтар,
  • Нурдан ясалгани аён муқаррар.
  • Юлдузлар жилмайиб қилган чоғ имо,
  • Унинг важоҳати бир хил доимо.
  • Дарё-ю денгизнинг бордир париси,
  • Парига бўйсунгай унинг бариси!
  • Парининг илкида шундайин гул бор,
  • Бу гулга девлар-у жинлар харидор.
  • Бу гулни топсанг гар мохир табибсан,
  • На табиб, кўнгиллар ичра ҳабибсан.
  • Шу гулга эришгин, бўлгин сен лойиқ,
  • Шу гул ифорига интиқ халойиқ.
  • Лекин сен афсунни қилма ҳеч ҳунар,
  • Афсунга боғланма кундуз-у тунлар.
  • Дилингда жўш урса самимий тилак,
  • Сенинг ҳаётишта у бўлур тиргак.
  • Ҳамиша ўйла сен шифобахш гулни,
  • Унинг ишқидаги соҳир булбулни.
  • Нимани англатар Булбул хониши,
  • Аллоҳга туташдир қушнинг ёниши.
  • Тилини билишга жаҳд этган маҳал,
  • Аввало юрагинг топгувси сайқал...