ЭНГ БАХТЛИ ОДАМ

Савол: Одамлардан қайси бири бахтиёрроқ?
Жавоб: Дунё қарама-қаршиликларидан дилтанг бўлмаган киши.

("Подшоҳ Анушервони одилнинг ўз вазири Бузурмеҳрга саволлари ва унинг жавоби босавобларидан". "Ашёларнинг хосиятлари" китоби.)
  • Ҳар нарсанинг зидди бўлгай намоён,
  • Дунёнинг мазмуни: яхши ва ёмон.
  • Бир ёнда оқ турар, бир ёнда қора,
  • Буларнинг кураши, билинг, чикора.
  • Энг улкан зиддият фалақда зоҳир,
  • Турфа сайёралар тўқнашар ахир?!
  • Кун келар фалақда қуёш ҳам сўнар,
  • Ёнган қирралари музликка дўнар.
  • Демакки, бу бобда ожиз бандаси,
  • Бундоқ томошалар - Аллоҳ хандаси.
  • Бу мисол илоҳий кучга баҳодир,
  • Фақат унинг ўзи ҳар ишга қодир.
  • Шу боис умрга берадур безак,
  • Иймоннинг қуввати ҳар доим бешак.
  • Инсонлар хотиржам яшасин, илло,
  • Торга тор эрурки, кегата кенг дунё!
  • Зиддият комида дилтанг бўлманг ҳеч,
  • Шукуҳдан куч олиб, яшанг эрта-кеч.
  • Алҳол, бахтиёрлик килгайсиз пеша,
  • Навкирон кўриниб элга ҳамиша.