ЭТ УЗИЛИШИ

Эт узилиши асосан, бирор-бир нарсага урилиш, нотўғри ҳаракат, оғир юк кўтариш натижасида юз беради.

Табобат муолажаларидан:

  • Бўйимодарон, занжабил, сано, зирк илдизи, сариқ ҳалиладан бир хил миқдорда олиб, майдалаб, ҳар куни уч маҳал овқатдан олдин бир чой қошиқдан қайнаган сув билан ичилса, шифо бўлади.
  • Ярим литр олма сиркасини озроқ илитилади, икки чой қошиқ туз ва тўрт томчи йод қўшиб совитилади. Шу қоришмага докани шимдириб, шишган жойга боғланади, устига муз ва полиэтилен қўйиб, сочиқ билан ўралади. Ўн дақиқа қимирламай ётиш лозим. Кейин боғламни олиб, оғриган жой қуруқ қилиб артилади ва қаттиқ боғлаб қўйилади.
  • Бир ош қошиқ андиз ўтини сирли идишга солинади ва устига бир стакан совуқ сув қуйилади. Паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал 50 г дан 15 кун давомида ичилса, фойда қилади.
  • Ишлатишга тайёр бўлган лойнинг ярим стаканига бир литр сув қуйилади. Кейин беш ош қошиқ олма сиркаси ёки ошхона сиркаси ва икки бўлакча эзилган саримсоқ бўтқаси билан яхшилаб аралаштирилади. Унга докани шимдириб, оғриган жойларга қўйилади.
  • Хом картошка бўтқасига карамнинг янгиси ёки тузлангани ва пиёзга шакар қўшилган бўтқаси ҳамда лойни аралаштириб, ётиш олдидан оғриган жойга қўйилади. Лой қатиқ ёки сийдик билан суюлтирилади.
  • Саримсоқ дамламасига докани шимдириб, устига бир дона лимон шарбати сиқилади ва оғриган жойга бозиллама қилиб қўйилади. Дока тана ҳароратигача қизигандан сўнг олиб, яна совуқ бозиллама қўйилади. Бу муолажа енгиллик бўлмагунча такрорланади.
  • 7-10 бўлак саримсоқни эзиб бўтқа қилинади ва устига ярим литр олма ёки узум сиркаси, 10 мл ароқ қуйиб, қоронғи ва салқин жойда икки ҳафта сақланади. Сузиб олиб, 15-20 томчи эвкалипт мойидан томизиб, яхшилаб аралаштирилади ва оғриган жойга бозиллама қилиб қўйилади.
  • Бир бош ўртача пиёзни майдалаб, икки чой қошиқ шакар билан аралаштирилади ва жароҳатланган жойга бозиллама қилиб қўйилади.
  • Бир бош ўртача пиёзни майдалаб, икки чой қошиқ шакар билан аралаштирилади ва жароҳатланган жойга бозиллама қилиб қўйилади.
  • Бир ҳовуч ҳўл эрмонни майдалаб, доривор боғлам сифатида оғриган жойга қўйилса, оғриқни олади.