ЮРАК ХАСТАЛИГИ ҲАҚИДА

  • Юракнинг илк зарби мўъжиза эрур,
  • Гўё коинотдан ёғилгандек нур.
  • Юлдузлар жилоси унда мужассам,
  • Юрак тиним билмай ишлагай ҳар дам.
  • Кайфият юракка қилгувси таъсир,
  • Юрак азоб чекар андуҳдан ахир?!
  • Уни чарчатади ёмон хаёллар,
  • Руҳ узра эсган бир совуқ шамоллар.
  • Тасаввур қилингки, худди бир олма,
  • Сен ўша олмага чандиқлар солма!
  • Чандиқ тушажақдир хафа бўлсанг гар,
  • Чандиқлар юракни чулғар муқаррар.
  • Демакки, эй инсон доим шодон юр,
  • Аллоҳ қудратини мудом эслаб тур.
  • Ортиқча ташвишдан бормикан фойда,
  • Шодликлар йўқ бўлур ғам келган жойда.
  • Юрак оғринади семириб кетсанг,
  • Ҳаллослаб, ҳаллослаб манзилга элтсанг...
  • Бу манзил сен учун оғир туюлар,
  • Пешона терларинг селдай куюлар.
  • Семизлик дардидан сен бўлгин халос,
  • Шамшоддек қоматдир юрак учун мос.
  • Тонг чоғи сайр айла тоза ҳавода,
  • Бадантарбия ҳам жонга даво-да.
  • Ҳаракатдан мудом кувват олур жон,
  • Томирда мавжланар шаффоф бўлиб қон.
  • Қонда ғубор бўлса секин оқар у,
  • Ғубордан келади ҳар қандай қайғу.
  • Лаззатли ҳислардан қон ҳам ёнади,
  • Самовий туйғулар бир уйғонади.
  • Қуш каби учасан ҳис қанотида,
  • Хаёлан ҳаваснинг тулпор отида!
  • Ҳеч қайғу чекмагин - умид-ла яша,
  • Ножоиз хабарни кувгин ҳамиша.
  • Юракни емирар ҳасад бирла кин,
  • Борига қаноат айла сен лекин.
  • Такдирингда бори воқе бўлажак,
  • Сени қўллаб турар шундай пайт юрак.
  • Хотиржам бўлсанг гар яшайсан узоқ,
  • Ҳаваслар қўймаса сен учун тузоқ.
  • Яратгани учун доим шукр қил,
  • Ҳар битта қадамда мудом фикр қил.
  • Амал тоза бўлсин, хаёллар тоза,
  • Сенинг сокинлигинг бўлгай овоза.
  • Ширин сўзларингни тилингга чиқар,
  • Нола-ю фиғонлар вужудни йиқар.
  • Юрагинг бақувват бўлса гар, инсон,
  • Дунёда сен ўзинг асл паҳлавон!
  • Дўсту ёронларга бўлурсан ўрнак,
  • Сени мадҳ этади булбулдек Юрак!