ЁЛҒИЗ ЯШАШНИНГ ЗАРАРИ ҲАҚИДА

  • Ҳар битта аъзода бор эрур ҳикмат,
  • Урнида ишлатмоқ лозимдир фақат.
  • Истақдан иборат турмуш мазмуни,
  • Бошқача англама зинҳор сен уни.
  • Айрим хасталиклар давоси жимоъ,
  • Адаб сақламоқлик жоиз доимо.
  • Жуфтинг-ла қовушсанг агар мукаммал,
  • Эриб биткайдирки баданда касал.
  • Вужуд енгил тортар гўё қуш каби,
  • Ишқдан сўзлагайдир нозанин лаби.
  • Кумуш баданлар-чи бўлмасин увол,
  • Аллоҳ рози бўлсин - ёрдан бўса ол!
  • Узингга зулмлар айласанг агар,
  • Қисқариб боради умринг муқаррар.
  • Ўзингни ҳеч қачон кўрмагин ёмон,
  • Нафратинг ўтида ўртанмасин жон.
  • Агар шундоқ бўлса, билгинки, демак,
  • Сени ўз-ўзингдан қутқармоқ керак!
  • Ёлғиз яшамоқни яхшидир дема,
  • Охират ғамини шу зайл ема.
  • Ёлғиз яшамоқлик Яратганга хос,
  • Жуфтингни излаб топ - сен ўзингга мос.
  • Излаб топмокдикнинг кечи йўқ зинҳор,
  • Ғаму андуҳларинг бўлишгувси ёр!
  • Одамнинг заҳрини олади одам
  • Нақлини ёдингда тугиб юр мудом.
  • Заҳардан нарига қочмоқ - дуруст иш,
  • Танҳо яшабки сен келтирма ташвиш.
  • Муҳаббат ўтига ҳамиша талпин,
  • Забт эта ол сен ёрингнинг қалбин!