ЎПКА СИЛИ

Ўпканинг сурункали шамоллаши, балғамнинг сақичсимон қуюқ бўлиши ўпка силини келтириб чиқаради. Наслдан-наслга ўтадиган ўпка сили сурункали сил ҳисобланади. Қуюқ балғам ошқозон ичакларида тўсиқ пайдо қилади. Юракка ҳаво етишмаслиги балғамнинг таъсиридан бўлади. Бу касаллик айниқса, қиш, баҳор ойларида активлашади. Даволаш қийин кечади. Чунки нам ҳавода балғам кўпаяди. Балғам тозаловчи дориларнинг ўндан бири таъсир этади, холос.

Бемор ўз яқинларига бу касалликни юқтирмаслик учун ҳар жойга балғам тупуриб ташламаслиги керак. Даволаниш ҳар бир беморнинг ўзига боғлиқ. Чунки бу касалликка чалинганлар спиртли ичимлик, совуқ сув, аччиқ, ўта шўр нарсаларни истеъмол қилмасликлари керак. Дориларни ўз ватида қабул қилиши, иложи борича эчки сутини оч қоринга овқат ўрнига ичиб юришлари керак.

Табобат муолажаларидан:

  • Ўпкада тешик ёки кўп миқдорда балғам бўлса, ҳар куни наҳорга учта тухум ютиш керак. Уни ўн кундан кейин бештага, 20 кундан кейин еттитага етказиб, ҳар ўн кунда кўпайтириб борилади.
  • Бундан ташқари, тўрт дона қуритилган анжир, икки ош қошиқ зира, тўрт дона сариқ ҳалила, бир ош қошиқ меҳригиё кукунидан олиб икки литр узум сиркасига солиб, паст оловда бир литр қолгунча қайнатилади. Ҳар куни уч маҳал бир ош қошиқдан овқатдан бир соат олдин ичилади.
  • Кўка, қизилтасма, иттиканак илдизи, тоғрайҳон, совунўт, зиғир уруғи, қора седана, сариқ ҳалила, балила, долчин, тотум, қора андиз илдизи – ҳаммасидан тенг миқдорда олиб, майдалаб аралаштирилади ва икки литр сувга икки ош қошиғини солиб, паст оловда бир литр қолгунча қайнатилади. Кейин бир ош қошиқ асал солиб, ҳар икки соатда 100 г дан ичилади. Бу дори жуда кучли бўлганлиги сабабли ҳар кун эрталаб учтадан хом тухум ютилса, албатта шифо бўлади.
  • 100 г дан қирқбўғин, наъматак, ялпиз, игир илдизи ва оддий четан мевасидан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, тўрт қисмга бўлиб кун давомида овқатдан ярим соат олдин ўпка сили касаллигида организмни мустаҳкамлаш учун ичилади.
  • Зардобни 40-50 0С даражагача қиздириб ичилса, сурункали бронхит, ўпка шиши, ўпка силига фойда қилади, балғамни кўчиришга яхши ёрдам беради.
  • 150 г алой шарбатидан, 100 г сариёғдан, 50 г какаодан олинади. Алой баргини кесишдан олдин ўсимликка 7-10 кун сув қуйилмайди. Сирли идишда асал ва сариёғ эритилади. Ҳаммасини аралаштириб, шиша идишда совитгичга қўйилади. Кунига бир ош қошиқдан бир стакан қайноқ сут билан эрталаб ва кечқурун ичилади. Даволаниш муддати – икки ой, 20 кун танаффус қилгач, муолажа такрорланади.
  • 100 г дан қораандиз, ширинмия илдизи ва газандадан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ўпка силидаги кучли йўталда ичилади.
  • 100 г теракнинг янги куртакларидан олиб, устига бир литр ароқ қуйилади ва ўн кун қоронғи, иссиқ жойда сақланади. Вақти-вақти билан чайқатиб турилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал ярим ош қошиқдан сут билан йирингли ўпка силида ичилади.
  • 75 г дан тиллабош ва кийикўтидан, 100 г қўзиқулоқдан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Ўпка силини даволашда қуйидаги йиғмадан фойдаланиш мумкин: гулхайри барги, арпабодиён, бўймодарон, сигирқуйруқ барги, зиғир толқони, сумбула илдизи, чучукмия илдизи, индов толқони, анжир, қоқиўт, игир илдизидан 200 г дан олинади. Ҳаммасини қўшиб, 15 литр ёмғир сувида аста-секин ўн дақиқа қайнатилади. Сузиб олиб, уч маҳал оч ҳолда овқатдан ярим соат олдин 50 г дан уч ой ичилса, сил касали даф бўлади. Ёзда ҳар куни икки соат тол соясида ўтирилса, тузалиш тезлашади.
  • 100 г дан газанда, бинафша ва қуштарон (қизилтасма) ўтларидан, 75 г қораандиз илдизидан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади ва эрталаб сузиб олинади. Кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • 100 г дан қоқиўт илдизи, газанда ўти ва наъматак мевасидан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал 150 г дан овқатдан ярим соат олдин ичилади.