ЎРИК

  • Мевалар бобида ўтказсак кўрик,
  • Фахрий бир ўринни эгаллар ўрик.
  • Сариғу қизғиш ранг, малла, ҳамда оқ,
  • Данаги қаттиқдир, мағзи-чи юмшоқ.
  • Оғзингда эригай бол каби гўё,
  • Бир қанча юртларда кўзга тўтиё.
  • Чунки, ҳамма жойда унмайди бир хил,
  • Тупроқ ва сувларни танлайди ахир!
  • Қанд, пектин, крахмал, зўр витаминлар,
  • Ўрик фойдасини мудом таъминлар.
  • Шарбати юракка қувватдир асли,
  • Чанқоқни қондирар ичсанг ёз фасли.
  • Ҳиндлар шу ўрикдан қилишиб таом,
  • Хасталик илдизин қирқишар тамом.
  • Юз йил, юзу эллик - яшарлар шодон,
  • Буларнинг дардига ўрикдир дармон.
  • Эрлик кувватини опшрар яна,
  • Қон мусаффо бўлиб, яйрагай тана.
  • Тўрт фасл ўрикдан айро тушмангиз,
  • Ўриксиз пишмасин асло шўрвангиз.
  • Чунки, овқат таъмин оширар жуда,
  • Асаб толаларин тутар осуда.
  • Ўрикка меҳрингиз тушсинки мудом,
  • Уни бир ажойиб яратмиш Худо!
  • Шоирлар таърифлар ўрик гулини,
  • Дилтортар экани турар билиниб.
  • Гул чоғида нгундай гўзалдир, демак,
  • Ўрик хосиятин англамоқ керак.