ҚАНД ХАСТАЛИГИ ҲАҚИДА

  • Номи - қанд, мазмуни билгинки заҳар,
  • Умр дарахгининг томирин қирқар.
  • Асабий ҳолатдан куртак тугар у,
  • Ушбу хасталикнинг сабаби - қайғу.
  • Ва яна овқатга ҳирс қўймоқ сабаб,
  • Ёғлик таомларга кучли эрса таъб.
  • Ошқозон чарчаса - охири одам,
  • Танасида чарчоқ сезур дамодам.
  • Сув истаб оёқдан кетгувси мажол,
  • Жимоъ деганлари келгувси малол.
  • Муҳаббат ўтида ёнмагай ортиқ,
  • Асабга теккувси оддий ҳол қаттиқ.
  • Хасталик ичидан кемирар шундоқ,
  • Озиб бораверар тана ҳам, бироқ—
  • Таомни қўмсайди ошқозон мудом,
  • Еган-ичганлари юқмагай тамом.
  • Бундай чог тузукроқ ўйламоқ керак,
  • Биринчи навбатда емангиз шира.
  • Ширинлик бобида юммоқ керак кўз,
  • «Қанд»нинг ўзи етар! Жоизмас не сўз...
  • Парҳез аиламоқни қилинг ихтиёр,
  • Оз емоқликнинг кўп фойдасидир бор.
  • Асабнинг жиловин уншанг сиз маҳкам,
  • Қулоқ нохуш сўзга бўлсин мустаҳкам.
  • Кўнгипни чоғ қилиш йўлин ахгаринг,
  • Дилдан нари кетсин қайғулар бари.
  • Мусиқа тинглашни қилсангиз одат,
  • Асаб дам олади шунда ниҳоят.
  • Руҳни чарчатади шовқин-у сурон,
  • Сиз учун туюлар гўёки бўрон.
  • Шароб яқинига йўламанг мутлоқ,
  • Тамаки хавфидан бўлингиз огоҳ.
  • Сувда кўп чўмилмоқ фойданинг кони,
  • Чунки, сув эрурдир поклик макони.
  • Уйқу меъёрида бўлсаки агар
  • Тана ором олур шунда муқаррар.
  • Турли хил кўкат ҳам фойдали озиқ,
  • Ва яна яшиллик - кўнгил ҳамрози.
  • Хасталик устидан бўлган пайт ғолиб,
  • Бир енгил тортасиз қуншар мисоли.
  • Шунда хасталиқдан қолмагай нишон,
  • Гўёки қайтадан туғилар инсон!