ҚИЧИМА КАСАЛЛИГИ

Асосан қон айланиши бузилганда, ичакда гижжа ва қуртлар бўлганда ошқозондаги озуқага қуртларнинг ахлати аралашиб, қонни бузиб, терида қичимани келтириб чиқаради. Ўт қопининг сурункали қийшайиши ҳам қичимага сабаб бўлади. Бу касаллик асосан қуртларни тушириш ва ўт қопини тозалаш билан тузатилади. Касалликни йўқотиш учун мутахассис ёки табибга мурожаат этиш керак бўлади.

Табобат муолажаларидан:

  • Тенг миқдорда ёнғоқ барги ва пўстини олиб, сувда 20 дақиқа қайнатилади. Кунига уч маҳал 15 кун докани шимдириб, то қуригунича қичиётган жойга ёпиштириб қўйилади. Парҳези: сут, қатиқ, ўсимлик мевалари истеъмол қилинмайди.
  • 100 г дан газанда ўти ва ёнғоқнинг қуритилган яшил пўстлоғидан, 200 г наъматакдан олинади. Устига ярим литр сув қуйиб, ўн дақиқа паст оловда қайнатилади ва бир кун тиндирилади. Ундан икки ош қошиқ олиб, 50 г асал билан аралаштирилади. Жароҳатларга ўн кун суртиб боғланса, қичима тузалади.
  • Уруғидан тозаланган наъматакдан бир ош қошиғини оғзи ёпиқ идишга солинади ва устига икки стакан сув қуйиб, ўн дақиқа қайнатилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал ярим стакандан ичилса, 3-4 кун ичида қичима йўқолади.
  • 500 г нўхат толқони, 300 г сабзи баргидан олиб аралаштирилади ва ўн дақиқа қайнатилади. Парҳез билан бадандаги қичимага кунига уч маҳал ўн кун суртилса, кетади.
  • Қарағай ва қайин елими вазелин билан (1:4 нисбатда) аралаштирилади. Шу малҳам тананинг жароҳатланган жойларига кунига икки маҳалдан тўлиқ тузалгунча суртилади.
  • Қуритилган бурган баргини толқон қилиб, вазелин билан (1:5 нисбатда) аралаштирилади ва тананинг жароҳатланган жойларига суртилади.
  • Мурчнинг барги ва новдасидан тенг миқдорда олиб, сариғи чиққунча қайнатилади ва 4-5 соат тиндириб қўйилади. Матога шимдириб, қичиган жойга кунига уч маҳал ўн кун ёпиштириб қўйилса, қичима тузалади.
  • Тоғжумрўти илдизининг қайнатмаси кунига 1-2 марта танага суртилади. Тўрт ош қошиқ илдизи устига бир литр қайноқ сув қуйиб, паст оловда ўн дақиқа қайнатилади ва ярим соат дамлаб қўйилади. Шу қайнатмадан бир ош қошиқ ёки чой қошиқдан кунига уч маҳал ичилади.
  • Катта қончўп ўтини майдалаб, шарбати сиқиб олинади ва унга вазелин (1:4 нисбатда) қўшилади. Малҳам совимаслиги учун 10,25% ли карбол кислота қўшиб, қўтир ва қичимага суртилади.
  • Ярим литр хантал мойи устига 100 г саримсоқ бўтқасидан солинади ва паст оловда 15-20 дақиқа қориштириб, қайнатилади. Сузиб олиб, жароҳатланган жойга суртилади. Қоришма қоронғи ва салқин жойда сақланади.