Қовоқ

  • Америка - қовоқнинг асл ватани,
  • Қовоқ таркибида кўпдир витамин.
  • Қанддан иборатдир қирқ бир фоизи,
  • Есангиз - қолмагай хасталик изи.
  • Ўн беш хили бор Ўрта Осиёда,
  • Қовоқ кўп тарқалган бутун дунёда.
  • Ошқовоқ, болкади ва паловкади,
  • Носқовоқ, бодрингдай хили ўсади.
  • Тошкади, чипоркади, оқгўштқовоқ
  • -Тайёрлаш мумкиндир хилма-хил томоқ.
  • Думба ёғи қўпшб, қилинган сомса,
  • Кўп фойда беради кам қувват бўлсанг.
  • Айниқса, жигарга наф берар жуда
  • -Аллохнинг бандага карами шу-да!
  • Манти қилиб есанг - бунга не етсин,
  • Балғамни кўчирар, пшпшар ҳам кетсин.
  • Кўзларни айлайди доим нурафшон,
  • Кўзойнак тақмайсан шунда ҳеч қачон.
  • Агар нафас йўли шамоллаган он,
  • Қовоқнинг аслидир бу дардга дармон.
  • Ични юмшатади - қийноқдан фориғ
  • Бўласан - пасаяр ҳар қандай оғриқ.
  • Гўштнимас, қовоқни кўпроқ азиз тут,
  • Тановул айлагин ва дардни унут!
  • Танни енгил қилар, кайфиягни чоқ,
  • Ўзбегим ерига мослашган қовоқ.