Қовун

  • Серқуёш ўлканинг ширин неъмати
  • -Қовунни мақташнинг келди навбати.
  • Мирзачўл қовунин айтсам таърифин,
  • Шўр жойда ўсгани шириндан-ширин.
  • Тумовга қовунни шифо билмишлар,
  • Аччиқни кесмоқ-чун коса қилмишлар.
  • Иштаҳани очар косалаб есанг,
  • Қовунни кўп егин соғ юрай десанг.
  • Хотирани тиклар билгинки қовун,
  • Хафа пайтларингда қовун еб овун!
  • Қонни тозалашда фойдаси катта,
  • Тозасини топиб, есанг албатта.
  • Шарбати минг дардга даводир асли,
  • Мураббосин егил айни қиш пайти.