ҚОВУН

Табобат муолажаларидан:

  • Икки ош қошиқ унни писта ёғида яхшилаб қизаргунча қовурилади ва ярим литр қайноқ сув қуйиб, қириб олинган бир коса қовунни қозонга солиб қовурилган ун билан ярим соат паст оловда қайнатилса, қовун атала ҳосил бўлади. Шундан еб турилса, кўз нурини оширади, шифо бўлади.
  • Қовунли ширгуруч. Бир пиёла гуручни бир литр сутда қайнатиб, унга бир литр қириб олинган қовунни солиб, паст оловда ковлаб, қуюлгунча пиширилади. Бундай ширгуруч тез-тез еб турилса, бош айланишига, хотиранинг тикланишига шифо бўлади, олдини олади.
  • Қовунни кесиб иккига бўлакка ажратилади ва ичи пиёла билан қириб олинади. Кейин уни қозонга солиб эзиб пиширилади. Пишгандан сўнг гречка, бир пиёла асал солиб паст оловда ковлаб, қуюқлашгунча пиширилади. Бу қонни тозалайди, юрак қон айланишига шифо бўлади, кўплаб касалликларнинг олдини олади.