ҚОН БОСИМИ КЎТАРИЛИШИ

Қон босими кўтарилишига асосан кўп овқатланиш, ҳаётий ташвишлардан сиқилишлар, ҳар хил етишмовчиликлар, балғам кўплиги, юрак фаолиятининг бузилиши сабаб бўлади. Қон босимини шифокорларга кўрсатиб ўз вақтида даволаниш керак. Акс ҳолда касаллик хавфли тус олиб кетиши мумкин.

Табобат муолажаларидан:

  • Шивит, лимон барги, бозулбанг барги, чилонжийда, қоразирк, айиққулоқ, омонқора, кийикўти, зиранинг илдизи, маккажўхори попуги, ўлмасўт, долчин, газанда, боқила, сано, чумчуқтили баргидан бир хил миқдорда олиб, майдалаб, бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ солиб, икки соат дамлаб ўраб қўйилади. Кейин ҳар икки соатда бир ош қошиқдан ичилса, қон босимида яхши томонга ўзгариш пайдо бўлади.
  • 100 г дан омила, дўлана гули ва бўйимодарондан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • 100 г дан омила ва ловия қўзоқларидан, 75 г ғозпанжа илдизидан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • 100 г дан арслонқуйруқ ва тоғ қуддусидан, 75 г тирноқгулдан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • 75 г зирк баргидан, 100 г тоғрайҳондан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан истеъмол қилинади.
  • 3 кг пиёз шарбати устига 300 г асал, ёнғоқ мағзининг тўсиқчаларидан 25 дона олиб, устига ярим литр ароқ қуйиб, ўн кун қоронғи ва иссиқ жойда сақланади. Кунига 3-4 маҳал бир ош қошиқдан истеъмол қилинади.
  • Майдаланган доривор валериана илдизи ва илдизпоясидан 10 г олиб, устига қайнатиб совитилган 200 мл сув қуйилади ва саккиз соат тиндириб қўйилади. Кейин қайнатиб, сузиб олиб, кунига уч маҳал бир ош қошиқдан ичилади.
  • 200 г ялпиз барги устига икки л сув қуйиб, паст оловда ўн дақиқа мил-мил қайнатилади. Кунига уч маҳал 30 г дан парҳез тутиб, оч ҳолда ўн кун давомида ичилса, хафақон дарди тузалади.
  • Икки ош қошиқ зубтурум баргини сирли идишга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Идиш қопқоғини ёпиб, қайнаб турган сувда ярим соат қайнатилади ва ўн дақиқадан сўнг совитиб, сузиб олинади. Бу қайнатма устига қайнатилган сув қуйиб, ҳажми бир стакангача етказилади. Артериал қон босимини пасайтириб, тинчлантирувчи восита сифатида овқатдан 15 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади.
  • Бир стакан қизил лавлаги шарбати, бир стакан сабзи шарбати, бир дона лимоннинг сиқиб олинган шираси, турпнинг сиқиб олинган бир стакан шираси ва бир стакан суюқ асалнинг ҳаммаси яхшилаб аралаштирилади. Кунига уч маҳал бир ош қошиқдан овқатдан бир соат кейин ичилади. Муолажани икки ой давомида қилиш керак.
  • Бир стакандан ерқалампир, сабзи ва лавлаги шарбатидан олиб аралаштирилади ва озроқ сув қуйиб, 36 соат сақланади. Кейин бир дона лимон шарбатига бир стакан асал қўшиб, кунига 2-3 маҳал овқатдан бир соат олдин ёки 2-3 соат кейин бир ош қошиқдан ичилади. Даволаниш муддати – икки ой.