ҚОРИН ОҒРИҒИ

Табобат муолажаларидан:

  • Икки ош қошиқ лимонўтини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин қорин дам бўлиб оғриганда ичилади.
  • 100 г дан далачой ва газанда, 75 г қашқарбедадан олиб йиғма тайёрланади. Уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Икки ош қошиқ тоғ қуддуси ўтини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан ичилади.
  • 75 г дан газанда ва бўйимодарон, 100 г ялпиздан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан ичилади.
  • Икки ош қошиқ қоразира уруғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан ичилади.
  • 75 г маржон дарахти гули, бўйимодарон ва 100 г ялпиздан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, бир ош қошиқ асал қўшилади ва тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • 500 г қушторонни тўрт литр сувда 15 дақиқа мил-мил қайнатилади. 15 кун уч маҳал уч ош қошиқдан оч ҳолда парҳез билан ичилса, қорин оғриғига фойда қилади.
  • 75 г қушторон, 100 г тиллабош олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан қорин шишганда ичилади.
  • Доривор валериана билан марваридгулнинг спиртли дамламасидан икки маҳал 10-15 томчидан сув билан истеъмол қилинади. * Икки ош қошиқ маржон дарахти мевасини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан ичилади.