ҲАВО АЛМАШТИРИШ ХУСУСИДА

  • Ҳавони сиз сувга айлангиз қиёс,
  • Ҳар ернинг ҳавоси ўзигадир мос.
  • Сув ернинг ифорин шимгани янглиғ,
  • Ҳаво ҳам ҳар жойга ўрнашар қаттиқ.
  • Гулу япроқларшшг ўзга равиши,
  • Аммо, буни англай билмайди киши.
  • Ҳар ернинг бор ахир пари, малаги,
  • Дерларки, фалоннинг тоза палаги.
  • Палак деганлари ҳаво билан банд,
  • Ҳаво шаффоф бўлса, чекингайдир дард.
  • "Агар чанг бўлмаса, ерда ҳеч қачон,
  • Камида минг йилча яшагай инсон" -
  • Деган гапни айтган Ибн Сино ҳам,
  • Демак, шаффоф ҳаво тангадир малҳам.
  • Билинг, тоза бўлур тоғнинг ҳавоси,
  • Узидан жой олур гиёҳ давоси.
  • Яна келиб турар қорнинг ифори,
  • Самовий сувларга гиёҳни қориб.
  • Энергия жодур шу ноёб сувда,
  • Танга фойдаси кўп, руҳга ҳам - жуда.
  • Шу боис юз ёшга кирган чоғ тоғлик,
  • Дардни билмагайдир - ҳавога боғлиқ.
  • Ҳавога боғлиқдир бунинг барчаси,
  • Мўъжиза кабидир тоғнинг арчаси.
  • Баъзи хасталиклар бўлган чоғ зоҳир,
  • Ҳаво алмашлашга жаҳд этинг ахир!
  • Ружу қўймангиз ҳеч дори-дармонга,
  • Қолиб кетажаксиз бехос армонга.
  • Агарда тоғ бағрин этсангиз макон,
  • Дарднинг ўзи арир шунда бегумон!
  • Эсимда, болалик пайтларида биз
  • -Тоққа чиқиб, кучу қувват олганмиз.
  • Унинг нишонаси ҳозир ҳам бисёр,
  • Тоғ ҳавоси бизда бўлмиш барқарор.
  • Ҳавода синоат кўп эрур, билинг,
  • Сўзимни рост тутиб, бир амал қилинг.