ҲАЙЗ ТУТИЛИШИ

Ҳайз қонининг тутилиши тухумдон найлари, бачадон шамоллаши, бачадон ўсмаси, тухумдоннинг катталашиши, пайларда тўлиб қолган хилтли тўсиқлардан пайдо бўлади. Шунинг учун қон камайиши, қуюқлашиши ҳам ҳайз қони тутилишига олиб келади.

Баъзи қизларда ҳайз қони тутилиб, келмай қолишига витаминлар етишмаслиги, ҳар хил гармонлар ўзгариши сабаб бўлади. Ҳаддан ташқари кучли антибиотик олган ва гармонли дорилар истеъмол қилганларда ҳам ҳайз тутилиши юз беради. Бундай ҳолларда тўғри ташхис қўйиб, шифокорларга кўриниш керак. Ўз вақтида даволаниш касалликнинг олдини олади.

Табобат муолажаларидан:

  • Бир ош қошиқ мойчечак гули устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Сузиб олиб, кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади.
  • Рута ўтидан бир ош қошиғини термосга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 50 г дан ичилади.
  • Тенг миқдорда лимонўт ва олча новдалари ҳамда сувқалампир ва розмариндан олинади. Бир ош қошиғини майдалаб, сирли идишга солинади. Устига бир стакан сув қуйиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Сузиб олиб, эрталаб ва кечқурун бир стакандан ичилади.
  • Икки ош қошиқ дастарбош гулсаватчасини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • 50 г бўзноч гули устига ярим литр ўткир оқ вино қуйилади. Ўн кун қоронғи жойда сақланади, вақти-вақти билан чайқатиб турилади. Сузиб олиб, бир ош қошиқдан 3-4 маҳал ичилади.
  • Икки ош қошиқ тирноқгулни кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин кун давомида ичилади.
  • 100 г дан лимонўт ва қариқиз илдизидан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • Кунига уч маҳал ерқалампир илдизи шарбатини ярим соат бир ош қошиқдан сув билан ичиш керак.
  • Тоғ қуддусидан 100 г ини бир литр ўткир оқ винога солинади ва ўн кун иссиқ ва қоронғи жойда сақланади, вақти-вақти билан чайқатиб турилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал бир ош қошиқдан ичилади.
  • Бир чой қошиқ аччиқ шувоқни кечқурун термосга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кун давомида ичилади.