ҲАР ДАРДНИНГ ДАРМОНИ БОР

  • Аллоҳ исмин, дўстим, доим зикр қил,
  • Туғилганинг учун аввал шукр қил.
  • Таваллуд топмасанг сен нетар эдинг,
  • Кўз очмоқликни орзу этар эдинг.
  • Болалик чоғларинг ўтди шодумон,
  • Теваракка қараб бўлардинг ҳайрон.
  • Ҳайратингга боис ҳар битта ашё,
  • Чиройли кўриниб кўзишта дунё -
  • Бир ширин хаёллар сурардинг ҳар вақт,
  • Узинг пошшо эдинг, турган жойинг тахт.
  • Кейин аста-аста орзулар ўсди,
  • Руҳ йўлин турфа хил ташвишлар тўсди.
  • Қаноат қилмоққа чидамас сабр,
  • Кўзинг бойлик сари термулди ахир?!
  • Мия зўриқади - қаттиқ ишлашдан,
  • Гоҳ безиб кетасан мутлоқ яшашдан.
  • Бойликдан ўзгани тан олмайсан, йўқ,
  • Кўп нарса истарсан - гарчанд қорнинг тўқ.
  • Болалик ўйидан қолмагай нишон,
  • Пойга сабабидан бўлиб паришон -
  • Бошқалар ишига қиларсан ҳавас,
  • Миянгни эговлар ғувиллаган сас.
  • Хасталик ўз ишин бошлагани он,
  • Қўрқувга тушасан дафъатан чунон.
  • Кўзингта кўринар жонинг шу дамда,
  • Режалар тин олар - қолурсан ғамда.
  • Аммо, бир маслаҳат - ташвиш қилма ҳеч,
  • Шу нозик кўнгшши илкис тилма ҳеч.
  • Дардни берган Аллоҳ берар шифосин,
  • Англамоқ жоиздур синов дунёсин.
  • Бола алпозингда ўилаб юрсанг гар,
  • Ғам-андуҳ олисга кетгай муқаррар.
  • Тупроқ ҳам, сувлар ҳам дардингта дармон,
  • Тилсимни тушунсанг - қолмагай армон.
  • Табиат дарсини қилсаш истеъмол,
  • Юз йилча яшайсан бардам бемалол.
  • Ҳар дарднинг давоси жилоланар соф,
  • Гар даво истасанг уни изла, топ!
  • Дунёнинг мазмуни топишмоқ эрур,
  • Бир гуллаб, мевалаб, сўнг пишмоқ эрур.
  • Ҳар битта гиёхдан сен олиб ўрнак,
  • Пинҳоний илмни билмоғинг керак.
  • Ортиқча эмасдир бунда чўп-у хас,
  • Охири - муҳаббат, аввали - ҳавас -
  • Шудир асл мазмуни жумла оламнинг,
  • Аввал кўзи кўрсин доно одамнинг.
  • Кейин тасаввури кенгаяркан боз,
  • Фаришта сингари қилсин у парвоз.
  • Сабоқ яшириндир азал ҳар ишда,
  • Уни англаганлар бўлур фаришта.