ҲАЁ - ҚАЛҚОН ВА ЗИЙНАТ

  • Аёл ўз зийнатин сақлаши лозим,
  • Меъёрида қилиб пардоз-андозин.
  • Чунки, гўзалликнинг овчилари мўл,
  • Кўчага чиққанда тўла ўнгу сўл.
  • Аёлнинг зийнатин эгасидир бор,
  • Чунончи, ҳуснига жуфти харидор.
  • Демакки, жуфтинг-ла ўйнаблар кулгин,
  • Бегона кўзлардан сен огоҳ бўлгин.
  • Турфа хил қорачиқ заҳарли нури,
  • Боис бўлар экан қовжирар тери.
  • Қанча малҳам сурсанг нафи йўқ, аммо,
  • Ялтиру юлтирга ишонма асло.
  • Момолар удумин чиқарма ёддан,
  • Ҳаё халоскордир аёлга, зотан.
  • Ҳурматинг ошади ҳаёли бўлсанг,
  • Ғурурли йигитнинг аёли бўлсанг.
  • Руҳинг юксак бўлсин, тани-жонинг соғ,
  • Инсоний шаънингга тегмасин ҳеч доғ.