Рангдарниг фойдаси

  • Дунё асрорига ақлдир ожиз,
  • Илк сабаб эрурки ечилмас жумбоқ.
  • Рангларга тақалар кўзнинг ҳайрати —
  • Тупроққа тилсимин яширмиш Аллоҳ.
  • Қизил ранг гулларга ярашар жуда,
  • Қарасанг ҳусндан асаб олар дам.
  • Булбул юрагига чўғ ташлаган у,
  • Булбулнинг кўз ёши — марварид шабнам.
  • Яшил япроқларнинг кўрки ўзгача,
  • Унга қараб тўймас зангори осмон.
  • Оппоқ булутларнинг ортида шундоқ
  • Офтоб сариқ рангин этмиш намоён.
  • Қаро ранг — тун рангги, тунд ранг эмас у,
  • Қаро сочлар ҳақда афсоналар кўп.
  • Қаро қош, қаро кўз — гўзаллик рамзи,
  • Илоҳий ишқ ичра парвоналар кўп.
  • Ранглар — бу оламга келган хуш хабар,
  • Ҳис этсанг фойдаси теккай муқаррар.